Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ўзга диндаги одамнинг қийн саволи

00:00 / 21.06.2010 | eski savollar | 924
Ассалому алайкум . Мени бир савол жуда қийнади, тўғироғи менга берилган савол мени қийин аҳволга солиб қўйди. Мен москва шарида бир узга дин вакили б.н баҳслашаётганимда у менга " намоз ўқийдиган вақтлар қачон, қуёш чиқиши ва ботишига қараб ўқиладиган бўлса шимолий россияда (аляскада) белий ноч яний 6 ой ёруғ, 6 ой қоронғу бўладиган жойларда қандай қилиб намоз ўқийсизлар ёки у жойлар сизлар учун эмасми" деган савол берди. Мен ислом борасида чуқур илимга эга бўлмаганлигим туфайли қийн аҳволга тушиб қолдим. Унга сўраб келиб айтаман дигандим!!! Илтимос сиздан бу сафр ҳам уни лол қолдиришим учун ўзингизни доно сўзларингиз билан тушунча берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу саволга кўп марта жавоб берилган. Ундай жойларда Маккаи Мукаррама вақти ёки тун ва кун ажралиб турадиган энг яқин минтақа вақти билан намоз ўқилади ва рўза тутилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat