Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намозидаги ҳолат

06:06 / 01.03.2018 | Алижон | 2151

Ассалому алайкум! Тушликка танаффусимиз соат 13 дан 14 гача. Шунинг учун тушликка 3-4 дақиқа вохли чиқиб жума намозига етиб борганимизда хамма жойлар тўлиб, кўпчилик кўчага жойнамоз солиб ўқиётган бўлади. Биз хам шундай қиламиз. Бу жоизми? Имомни кўрмаймиз, фақат овозкучайтиргичдан овозини эшитиб турамиз. Яна бир масала ёнимизга келиб сиғишайлик деб ўзи торгина жойнамознинг ярмидан кўпини эгаллаб оладиган намозхонлар. Бир оёғим салкам алфальтга чиқиб ўқишга мажбур бўламан баъзида. Йўқ жойим тор дейишга гунохдан қўрқаман. Нима қилганим маъқул?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Саф уланган бўлса жоиз. Асфальт ҳам пок ҳисобланади, жойнамоз солиш ҳам шарт эмас. Уст-бош кир бўлмаслиги учун солинади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat