Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руку ва саждада

08:49 / 02.03.2018 | Masum | 2302

Ассалому алайкум! Мўминлар онаси Оишадан розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ алайҳиссалом рукуъ ва саждаларида:
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ رَبَّنَا وَبِحَمْدِكَ ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي
«Субҳанакаллоҳумма роббана биҳамдик, Аллоҳуммағфирлий»,
дер эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиб, Сени поклайман. Эй Раббим, менинг гуноҳларимни мағфират қил.) Бухорий ва Муслим ривоятлари. Шуни шарҳини айтиб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ فِي رُكُوعِهِ وَسُجُودِهِ: سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ رَبَّنَا وَبِحَمْدِكَ اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва сужудларида: «Субҳанакаллоҳумма Роббана ва биҳамдик. Аллоҳуммағфирли», дер эдилар». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Шарҳ: Бу ривоят ҳам олдинги ҳадиси шарифга ўхшаш, фақат дуонинг сийғаси бошқа. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони рукуъдан ташқари, саждада ҳам ўқиганликлари ҳақида сўз бормоқда. Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, Роббимиз, Сени поклаб ёд этаман ва ҳамд айтаман. Аллоҳим, мени мағфират қилгин». ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat