Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-онага яхшилик

09:04 / 02.03.2018 | Abdurohman | 2412

Ассалому алайкум! Саволим ота-онага яхшилик қилиш хақида. Устозлар жамиятимизда Ислом тасаввуроти хали кенг тарқалмаган ва шу сабабли нима яхшилку ва нима ёмонлик хақида хам бироз тушунмовчиликлар бор чунки нима яхшилик ва ёмонликни айнан Ислом белгилаб беради.
Қалтис холат шуки динимиз катталарга эхтиромни айтган, лекин айрим холатлар туфайли 20 асрлар бошида бизни Худосизлар босиб олишди ва ботил мафкураларини тарқатишди ва бунинг таъсирида омманинг аксариятини динни эсдан чиқазиб унинг таълимотларидан йироқлашиб кетди, илло Аллоҳ хоҳлаганлар бундан мустасно бўлишди. Бу дунёда хар бир нарсани якуни бўлгани каби Худосизлар тизими тугади лекин улар тарбия қилган одамлар илмсиз етиб келишди хозирги кунларга, ёшлар учун эса Аллоҳни олим бандалари сабаб илм ўрганишларига имкониятлар пайдо бўлди, бир тамонда Аллоҳнинг дини катталарга эхтиромни айтган лекин аксарият катталарда динига хилофлик кучлик илмсизлик туфайли, буни кўрган ёшлар катталарга насихат қилишга ботина олишмайди чунки дини таълимотидан чиқишликни ва беодоблик қилишдан қўрқишади. Аксарият холларда ота-онага яхшилик деганда биз фақат моддий яъни боқса ва кийим, машина, пляж давлатларга чипта ва ҳокозоларни энг катта яхшиликлар сафига қўшамиз ха булар яхшиликлар албатта лекин ота она ислом динида қатъий далиллар билан харом қилинган ишни қилмоқчи бўлса ёки қилятган бўлишса биз фарзандлар уларга эслатсак бу танбех бўлади деган тасаввурот хосил бўлиб қоляпти хатто мўтадиллик билан отажон намоз ўқинг деса ҳам танбех бўлар экан бу тасаввуротларни масжидлардаги марузалардан хосил қилишятганлиги ачинарли холат бўляпти. Ахир мўмин киши энг яхши кўрган нарсасини бошқаларга улашиши ажойиб хулқлардан эмасми. Биз динимизни севсак ва шу энг яхши кўрганимиз динимизни ота оналаримизга одоб ва мутадиллик билан улашсак худди айбларини топаётгандек танбехчи бўлиб қоламизми устозлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибсиз. Яхшиликка энг ҳақли зотлар бу ота-оналардир. Уларга етказиш ўзгаларга етказишдан кўра зарурроқдир, лекин кўп ўринларда фарзандлар ўша етказишда хатоларга йўл қўйиб қўймоқдамиз. Натижада фарзандлар ўзлари оппоқ, ота-она қорага ўхшаб қолишмоқда. Табийки бу кўп ота-оналарга ёқмайди. Шунинг учун  етказишни гўзал хулқ билан адо қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat