Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таълим олиш йуллари

00:00 / 26.04.2011 | eski savollar | 1090
Ассалому алайкум!Савол: Хозирда Аллохга шукрлар булсинким, исломий илмларда анча ривожланиш бор. Хусусан, сиз томонингиздан чоп этилаётган китоблар бунга мисол була олади. Лекин шу билан бирга яна бир ачинарли томони бор: бу китоблардан хамма хам бирдай фойдалана олмаётир. Биргина узимизни туманни мисол келтираман. Бутун бошли туманда бирорта хам диний китоблар сотиладиган дукон тугул раста хам йук. Якшанба кунлари бир-икки кишилар раста очиб утиришади, купрок табобатга оид китобчалар, пишириклар тайёрлаш, туш таъбири каби китоблар. Растини тагида диний китоблар хам бор. Лекин сахих китоблар деб булмайди. Лавхи бузруг ва шу каби китобчалар. Жуда борса намоз укишни ургатадиган китоблар топилади. Илм олиш, Куръонни урганиш ишлари коникарсиз ахволда деб уйлайман. Узимни бошимдан утган бир ходисани келтирмокчиман шу уринда. Илмга кизика бошлаганимда, узи-узидан устозга, яъни тажвид ва кироат илмини ургатадиган устозга хожатим тушди. Туманимиздаги машхур кори акани уйларига бордим. У киши мени укитиб курдилар. Лекин, узр сизни укита олмайман. Аслида бутун дунё буйича дарс утишга, кироат илмини ургатишга хужжатим бор, лекин рухсат беришмайди ургатишга, деб рад килдилар. У кишининг шогирдларини олдига бордим. У киши хам ана-мана килиб, ургатишни истамадилар. Лекин шундай кийинчиликлар билан булсада, бир устозни топиб, Куръондан ёдлаганларимни утказиб олдим. Гохида шуларни уйлаб, хафа булиб кетаман. Халкимиз орасида илм олишнинг сустлашиб кетаётганилиги сабаб, бузгунчи окимларга кириб, кушилиб колишлар, миссионерлик гурухларига кушилиб кетишлар учраб туради. Буларнинг барчасининг сабаби диний илм олишга рухсатнинг чекланганлиги, диний билими бор мутахассислар булсада, улар ишларига масъулият билан ёндоша олмаётганликларидан деб биламан. Биргина оммавий ахборот воситаларини олайлик. Хафтада бир куни жума куни "Зиё" студиясининг курсатувлари ёки "Хидоят сари" курсатуви эфирга узатилади. Унда хам динга тааллукли илмлар тилга олинсада, асос булган илмлар тилга олинмайди. Ибодат, охират, савол-жавоб, уламоларнинг фатволари, илмий сухбатлар умуман олиб борилмайди. Жума кунги мавъизалар хам шу ахволда. Гуёки динни номига олиб юрилаётгандек. Имомлар хам гофилдайлар менинг назаримда. Лекин хаммалари хам эмас. Айрим имомларимиз фикхий дарслар олиб боришга харакат киладилар. Айникса кучага чикиб, аёл-кизларимизнинг ахволини курганимда дардим баттар ошиб кетади. Ахир уларга хам кимдир насихат килса, бу юришларидан кайтадиларда! Билмасалар кандай кайтишсин! Купчилик иймон нималигини, намоз нималигини билмай утиб кетаверадими!? Ахир уларга ургатиш керакку! Ким ургатади!? Улар каерга боришсин!? Ислом даргохларида укиш хам хамманинг кулидан келмаса, масжид имомлари акалли масжид ва махалла кавми уртасида дарслар уюштирмаса, мусулмонларнинг узлари узаро дарс киламиз, деб йигилса, ушлаб, олиб бориб сурок килса. Бу кетишда нима булади, деб гохида уйлаб коламан. Кулимдан келгани эса хасратимни кимгадир тукиб солиш. Ахли илмларга насихат килгим келади. Калбимда хатто уларга айтадиган гапларимни хам кайтариб оламан. Лекин улар билан учрашганимда кандайдир куч уларга гапирмасликка ундайди, балким шайтондир, балким нафсимдир бу ундаётган куч, билмайман. Гохида телевизордан ёки одамлардан фалончини ваххобий деб олиб кетишибди, камашибди. Пистончи сокол куйгани учун 15 сутка утириб чикибди, кабилидаги гапларни эшитамиз. Буни эшитгандан кейин ким хам исломга мойил буларди. Албатта хаммага жони, якинлари ширинда. Мана шундай вахималар асосида кишилар диндан куркиб колишди. Улар биргина шу бахона билан илм олиш, амру маъруф ва нахий мункарни тарк килишади (хатто имомлар хам).Гапирсам гапим тугамайди мухтарам устоз!Диний идоранинг веб сайти оркали муфтий хазратларига куплаб мактубларни жунатиб курдим. Лекин жавоби келмади. Гохида уйланиб коламан. Бизни юртда хам ташаббус килиб, мусулмонларнинг хакки-хукукини химоя килиб чикадиган уламолар бормикин, деб. Мухтарам устоз! Сиз мазкур ходисаларга кандай мулохаза билдира оласиз? Бу каби камчиликларни кандай тугриласа булади? Бу борада сиз томонингиздан ва бошка эътиборли уламолар томонидан кандай ишлар амал оширилиши режалаштирилмокда? Гапим купайиб кетган булса, огир олмайсиз деган умиддаман. Мени тушуниб турибсиз деб умид киламан.Субхонака Аллохумма бихамдик. Ашхаду ан лаа илааха илла анта астагфирука ва атубу илайка.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен ҳеч нарса қила олганим йўқ. Сиз ва сизга ўхшаган азизларимиз қанча койисангиз, танқид қилсангиз, сўксангиз ва ҳақорат қилсангиз қабул қилишга тайёрман. Сиз мен томонимдан чоп этилаётган китоблар мисол бўла олишини айтибсиз. Эҳтимол, мисол бўла олмас. Яқинда бир танишим ўша арзимас китобларни санаган экан олтмиш бешта чиқибди. “Зикр аҳлидан сўранг”нинг 113 сони нашрга тайёрланмоқда. Дискларнинг сони етмиштага етиб қолди. Радиолардаги эшиттиришларни санай олмапти. Бунинг устига китобларимни рус тилига таржима қилишни ҳам бўйнимизга олганмиз. Ҳозир бешта китоб чоп бўлди. Ўттизга яқини таржима бўлди. Ҳафтада беш кун катта имомлар ва дийний ўқув юртлари устозларига дарсим бор. Саккизта халқаро ташкилотларга аъзолигим бор. Уларнинг ҳам ўзига яраша хизматлари бор. Сиз уламоларни танқид қилиб мактуб ёзган ушбу портални ҳам мен ташкил қилганман ва ундан ҳозир ўн бешдан ортиқ сайт ишлаб турибди. Улардаги кўп маълумотларни мен ёзганман. Ушбу сиз мактуб ёзган бўлимдаги саволларга ҳар куни бир неча соат сарфлаб жавоб бераман. Ҳар ҳафта икки кун омма учун расмий қабулим бор. Бунинг устига турли маросимларда кунига ўртача икки марта маъруза қиламан. Яна бошқа ишлари ҳам бор. Уларни ҳам айтадиган бўлсам, гап кўпайиб кетади. Бу ёғига сиз нима қилишни айтиб турсангиз, қўлдан келганича бажариб туришга ҳаракат қиламиз.- Ўз мазҳабимизни керагича ўрганишга имкон бўлмаса, бошқа тоифаларга эргашиб кетиш мумкинлиги ҳақидаги гапингизни энди айтаётган бўлсангиз, биз буни йигирма йилдан бери айтиб келмоқдамиз ва шунга яраша амал ҳам қилмоқдамиз.- Имом домлалар сизга тажвид ўргатиша олмаган бўлсалар, уларни койиманг. Уларга бу ишни қилишга рухсат йўқ. Бир қанчалари шу борада нохушликларга учрадилар ҳам.

Топ рейтинг www.uz Openstat