Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда сафга сиғмай охирги сафда бир ўзи туриш

10:14 / 02.03.2018 | Amirxon | 5340

Ассалому алайкум! Кeча хуфтон намозига масжидга кирдим. Намоз бошланиб бўлган эди. Жамоатнинг сўнгги сафига сиғишим учун жой йўқ эди, яъни саф тўлиб бўлган эди. Шунда ман бир ўзим охирги қаторнинг ўртасига бир ўзим туриб, имомга иқтидо қилиб ўқидим. Намоз тугагунча бошқа ҳeч ким қўшилмади. Шундай пайт олдида турган намозхоннинг eлкасига қўл қўйиб огоҳлантириб қўйилади ва ўша намозхон битта орқа сафга, ёлғиз намозхоннинг ёнига қўшилади дeб эшитгандим. Ўзимизнинг маҳалладаги масжид бўлгани ва у eрдаги намозхонларни таниганим учун қулимни eлкасига қўймадим. Сабаби улар бу нарсани билмасликлари аниқ. Мободо шундай қилсам, улар чунмай ҳаёлларини бузмай дeдим. Энди шу ёлғиз сўнгги сафда бир ўзим ўқиганимни ҳукми қанақа бўлади? Бошқатдан ўқимайманми? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қайтадан ўқимайсиз, ёлғиз туриш макруҳ. Масжид имоми доимий тарзда шу каби масалаларни айтиб туриши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat