Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кeлинни қайнота-қайнонасига муносабат

21:31 / 05.03.2018 | Fazliddin Tursunov | 3488

Ассалому алайкум? Бизларни ўзбeкчилик миллатимизга ҳос кeлмаслигини билиб туриб базибир кeлинлар амал қилишмаяпти ва кўп инсонлар ажримларга шу сабабдан ажралишлар, оилалар бузилиб кeтмоқда. Ман бeрадиган саволимга диний озгина қилиб тушунча бeришингизни илтимос қиламан. Кeлинни вазифаси нимадан иборат? Қайнота қайнонасини айтганини қилмасдан Фақат эрини айтганини қисинми ёки бу кeлин бўлиб тушган хонадонда ҳаммани гапи бирдeк ва ўша ҳонадон соҳиб соҳибаларни ҳурматини жойига қўйиб  нима дeса қилиш кeракми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ўринда ҳар икки томонга ҳам тенгдан насиҳат қилиш керак. Қайна-қайнотага қарата “Келин хизматларингизни қилиш ҳеч қанақасига вожиб ҳам, шарт ҳам эмас. Келиннинг сизлар учун қилаётган ҳар бир хизматлари эрини ҳурматидан, сизларни иззат-икром қилганидандир. Буни сизларга нисбатан эҳсон деб қабул қилишинглар керак” дейиш керак. Халқимизда буни шарт, ҳатто Аллоҳ таолонинг фарзидан ҳам муқаддам деб тушиниб олганлар бор. Бу фикр мутлақо нотўғридир. Ҳатто, “сен келинимизсан” деб эрни ака-укалари ва опа-сингилларигача келин бечорани чўри қилиб олишган. Бу очиқ-ойдин зулм, ҳаром амалдир. Ҳатто эрнинг ака-укалари келинойисига номаҳрам ҳисобланиб, номаҳарамга бўлган муносабатда бўлишлари шарт. Келинларга эса оиланинг тинчилиги, келгусида иззат-икром топиш, баракотли бўлиш қайнона ва қайноталарини дуоалирини олиш ила бўлади. Чунки эрнинг розилиги кўпинча уларни ҳурсанд қилиш, дуоларини олиш ила бўлади. Келинлар буни ғанимат билишлари керак. ким нимага эришган бўлса дуо ва хизмат ила эришади. Келинни чўри деб тушинадиган қайнона ва қайнотада хайрият йўқ. уларни дуоси керак эмас деган келинларда ҳам хайрият йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat