Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зам зам сувни тўғри ичишлик

19:16 / 06.03.2018 | saidnozim | 31984

Ассалому алайкум! Инсонлар ҳаж ва умрадан келишганида уларни зиёратига кирилганда зам зам сувини тик туриб қиблага қараб ичадилар. Зам зам сувини қандай ичилади? Жавоб учун раҳмат.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аслида ҳар бир ичимликни ўтириб ичиш суннат. Зам зам суви борасида тик туриб ичишга рухсат бор, шунда ҳам афзали ўтириб ичиш. Зам зам сувини ичиш вақтида яхши нарсани ният қилиш ҳадисда келган.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَاءُ زَمْزَمَ لِمَا شُرِبَ لَهُ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ وَصَحَّحَهُ. وَاللهُ أَعْلَمُ 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир», дедилар».
Ибн Можа, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар. Ибн Ҳиббон саҳиҳ, деган. Аллоҳ билгувчироқдир.
Шарҳ: Яъни замзамни ким нима ниятда ичса, ўша ниятига етишади. Бу ҳақиқатни кўпчилик мухлислар ўз тажрибаларидан ўтказишган.
Имом Дора Қутний ва Ҳоким келтирган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир. Уни шифо талабида ичсанг, Аллоҳ сенга шифо беради. Уни паноҳ талабида ичсанг, Аллоҳ сенга паноҳ беради. Агар уни чанқоғингни кесиш учун ичсанг, Аллоҳ чанқоғингни кесади. Агар уни тўйиш учун ичсанг, Аллоҳ сени тўйдиради. У Жаброилнинг ишорасидир. У Исмоилнинг ичимлигидир». ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat