Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жанозани суратга олиш

00:00 / 08.03.2011 | eski savollar | 869
Мухтарам Шайх Мухаммад Содик хазратлариКечаги кун бизнинг Маргилон шахри муминлари учун айрилик куни булдиЮртимизнинг таникли уламо олими Хакимжон кори домла Аллох омонатини топширдилар (Аллох сафарларини ёруг килсин). Мен бугун жаноза намозигача ва ундан сунг булган баъзи бир биродарлардан тамонидан телефонларини кутариб худди оламшумил нарсадан курик колаётгандак видеога олаётган ва одобсизлик килиб шахримиз улугларини каттик ранжитган биродарларимиздан аччикланган холда сиздан насихат сурамокчиман.Хазрат утган йили сиз рамазоннинг кайсидур куни шахримиздаги катта «Хонакох» масжидининг очилиш арафасида кадам ранжида килиб бизни хушнуд киган эдингиз, насихатларингиз билан, рамазонда килинадиган хайрли ишларни албатта минг, бир неча минг чандон ажрлар ваъда килинган деб кунглимизни тогдек кутаргандингиз.Шу куни хам баъзи биродарларимиз маъруза эшитишни урнига телефонларини кутариб видеога олишликлари бошкаларни хамда менимча сизни хам ринжитган булса ажаб эмас.Худди шундан баттаррок холат Хакимжон кори домланинг жанозаларида хам куринди, бундай холатни куриб, «бу одамлар узи жаноза намозига келишганми ёки жанозага келиб келмаганларга мактаниш учун суратга олишяптими, тартибсизлик килишяптими» деган гумон келади. Аллох калбларни билгувчи зот, биз ожиз бандалармиз холос, лекин одоб – ахлок каёкда колади, жанозада катнашган Абдулазиз Мансур домла хам бундай оламон тартибсизлигидан телефон кутарганлардан хайрон колдилар. Чиройли маърузалар килдилар кузларимизни ёшга тулдирдилар.Устоз шахримизнинг улуги Хакимжон кори домла хакларига дуо килиб хамда бизга хам насихатингизни аямасангиз..Шундай холатга тушган одам узини кандай тутишини ургатсангиз..

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўлим тириклар учун, ўтганнинг ҳурматини қилиш ва ибрат олишга сабаб бўлиши керак. Аммо сиз айтган ҳолатларнинг барчаси, бу мақсадларга теъкаридир. Мусулмонлик одобига тўғри келмайди. Аллоҳ таоло барча ўтганларимизни, жумладан, Хакимжон кори домлани раҳмат қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat