Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозлари тўғрисида

16:47 / 11.03.2018 | abdulaziz | 2375

Ассаламу алайкум! Қазо намозлари хусусида савол беришга ижозат бергайсизлар. Саволим узунлиги учун узр сўрайман. 1) Киши аввалги бамдодларини қазосини ўқиётганида саломдан кейин ёхуд аттахиятдан кейин эсда йўқ туриб кетса ва 3-ёки 4-ракаатда эсига тушса ва намозини саждаи сахв қилиб тугатгандан сўнг, ўқиган қўшимча 2 ракаати энди нафлга ўтадими ёки қазога ҳисобланадими? 2013-йилдан бери ишроқ, зухо, аввабийн ва бошқа нафлларни ўқимай қўйдим, фақат қазоларни ўтаяпман?
2). 3 ёки 4 ракаатли қазоларда хаммасига зам сура ўқиётганимда баъзида сураларни кетма-кетлигида  адашсам ва дархол бошқа сурани ўқиб тўғриласам, масалан: “Вал-ъадийа”дан сўнг “Қориъа”ни ўрнига “Такасур”да “ал ҳаакамут” лафзини ўқиб, эсимга келиб “Қориъа”ни ўқиб тўғриласам бу холатимда саждаи сахв қилинадими?
3). Хозирда 1984 йилнинг май ойи қазосини ўқиябман, шу даврда Андижондан Тошкентга ва Самарқанд шахарларига бир неча марта мусобақаларга борганимни кунлари билан аниқ билсам, бунда ўша пайтдаги қазо намозларимни мусофир хукмида бўлганим учун қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқ?
4). Баъзида намозни неча ракаатлигини ўқиётганлигимни эсимдан чиқарсам ва келган жойимдан салом бериб намозни тугатиб  янгидан бошласам жоизми ёки гумонимни ғолиб тарафини олганим афзалми?
5). Бамдодга азон айтилгандан сўнг бамдодни суннатигача иложи борича қазоларни ўқишга харакат қиламан, шу ишим нотўғри эмасми? Яъни қуёш кўтарилаётган пайтда ўқиётган бўлиб қолмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Нафлга ўтади. 2). Тўғри қилибсиз. Саждаи саҳв қилинмайди. Бошлаган сурангизни давом эттираверинг. Қасддан ўрнини алмаштириб ўқиш макруҳ. 3). Аниқ билсангиз қаср қиласиз. 4). Гумонингиз ғолиб тарафини олиб охирида саждаи саҳв қилинг. 5). Тўғри қиляпсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat