Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истиғфор ҳақида ҳадис

19:22 / 11.03.2018 | Abdurohman | 5866

Ассалому алайкум! – Абдуллоҳ ибн Аббос розийаллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимки истиғфор (айтиш)ни кўпайтирса, Аллоҳ у (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвиш ва тангликдан чиқиш йўли (пайдо) қилиб, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, имом Аҳмад, имом Табароний, Насоий “Сунанул кубро”да, Ҳоким “Мустадрак”да ривоят қилган. Бошқа ривоятда: “Ким ўзига (кўп) истиғфор (айтиш)ни лозим тутса…” дейилган ).
Ҳадисда айтилишича, қайси бир банда ихлос билан кўп истиғфор айтса, Аллоҳ таоло уни ғам-ташвиш ва муаммолардан чиқаради. Юмушларини осон қилиб, у бандани ўзи кутмаган, хаёлига келтирмаган томонидан ҳалол йўл билан ризқлантиради. Устозлар менинг саволим шуки мана шу ҳадис саҳиҳми ёки заифми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat