Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд асраб олишда маслахат

07:51 / 14.03.2018 | Boburbek | 2564

Ассалому алайкум! Хурматли Устозлар, иншаАллоҳ биз оилам билам етим фарзанд боқиб олмоқчимиз. Агар етим фарзандни Россиядаги болалар уйидан олсак (рус миллатига мансубини) шунда биз бир инсонни динга киргизган ва етим фарзанд боқиб олган савобини оламизми? Хозирда эмизакли фарзандимиз бор. Шу фарзандимиз 2 ёшга тўлиши билан эмизакли чақалоқ олсакмикин деябмиз. Келажакда менга ёки ахлимга номахрам бўлиб қолмаслиги учун. Шу ишим тўғрими? Ёки 3-4-5 ёшли бола ёки қизалоқни боқиб олсак хам бўлаверадими? Баьзи танишларим «Россияда хар хил касаликлар кўп ундан кўра ўзимиздан боқиб ол» деб айтишябди. Лекин мени бир инсонн фарзандини мусулмон бўлиб яшашига сабабчи бўлиб қолиш қизиқишим бошқа тамонга ундаябди. Мен қанадай йўл тутай Устозлар? Эртага Аллоҳни хузурига борганимда бир инсонни мусулмон бўлишига сабабчи бўлган инсон сифатида тургим келябди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фарзандингиз 2 ёшга етмай туриб бирорта отаси ўлган 2 ёшга етмаган чақалоқни олиб аёлингиз эмизса етим боққан ҳисобланади ҳамда аёлингизга маҳрамга айланади. 2 ёшдан каттасини олсангиз аёлингиз эмизиши билан маҳрам бўлолмайди. Аллоҳ ниятингизни ажрини берсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat