Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза намозининг вактлари хусусида

00:00 / 26.06.2010 | eski savollar | 2674
бисмиллаҳ саламҲурматли Шайх жаноблари. "Кифоя" китобининг 1-жузи, "Жанозалар" боби, 507-бетида Бомдод намозидан кейин то қуёш чиқиб бўлгунича ва аср намозидан кейин то қуёш ботиб бўлгунича жаноза намозини ўқиш мумкин эмас, деб айтилган. Шу масалани кенгроқ ёритиб берсангиз. Бу мубоҳми, макруҳми? Чунки бизнинг юртимизда айнан шу икки вақтда жаноза намози кўп ўқилади-да. Бу икки вақт, асосан, нафл намозларини ўқиш учун яроқли эмас. Жаноза намози эса фарзи кифоя, яъни нафл намозлар қаторига кирмайди. Илтимос, шу саволимизга ойдинлик киритиб берсангиз, чунки бу масала ҳар бир мусулмон бошига тушадиган ва билиши лозиму шарт бўлган масалалардан бири.Аллоҳ Сиздан рози бўлсин ва илмингизга барака берсин! салам

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу масала бўйича мазкур китобнинг бошқа жойида қуйидаги гаплар ҳам мавжуд: “Бу икки вақтда нафл намоз ўқиш макруҳдир. Тиловат саждаси, жаноза намози ва қазо намоз ўқиса жоиз».Бундан уламолар ушбу масалада икки хил ижтиҳод қилганлари чиқади. Бизда ўқиса жоиз деган қавлга амал қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat