Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда қироатнинг тажвид билан мос келиши

05:12 / 01.01.2014 | muslim_2012 | 973
Менинг бир дўстим 2-3 йил бўлди намозга тушди. Аммо тажвид илми йўқ, сўзларни бузиб ўқийди. Мен унга: “Мусулмоннинг бугуни, кечаги кунидай бўлмаслиги керак, аввал бошида ўрганиб олгунча кирилчада ёдлаганингизни ўқидингиз, Аллоҳ хатоларимизни кечирсин, энди тажвидни ўрганинг, унда намозингиз дуруст бўлмайди, сиз ёшсиз, хотирангиз кучли, имкониятингиз бор, сизга бундай хато ўқиш узрли эмас”, дедим. Аммо менинг сўзларим унча таъсир қилмаяпти. Мана 5-6 ой бўлди, хали бошлагани йўқ. Аммо сизнинг сўзингизни олади. Ёш, зеҳни бутун одамга намозда қироатни тажвид асосида ўқиш фарзи айнми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳа, албатта, фарзи айн. Тезроқ ўрганиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat