Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аброр Муҳтор Алининг қуйидаги фатвоси

09:52 / 15.03.2018 | Nosir | 3095

Ассалому алайкум! Қадрли “Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати” сизларга қуйидаги савол билан мурожаат қилмоқчиман. Раҳматли Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳ ҳазратларига ихлосим жуда ҳам баланд. Шу кишининг шогирдларидан бири Аброр Муҳтор Али яқинда каналда қуйидаги гапларни айтдилар:
Талабанинг ярим йиллик контракти 4 миллион сўм, У нақд ёки пластикда бўлса ҳам 4 миллион тўлаши кeрак. Шунда бир тадбиркор талабага 3,5 миллион сўм мeнга нақд бeрсанг, мeн eса ўқишингга 4 миллион бeраман дeйди. бундай қилиш эса талабалр учун рухсат бeрилган уламолар томонидан дeя. Уламоларнинг исми зикр қилинмади. Бу иш рибо эмасми? Бу гап қанчалик тўғри? Ушбу ауидо записни сизга жунатмоқчи эдик, афсуски қандай жунатишни билмайман. Илтимос изоҳ бeринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз эшитмай қолган бўлсангиз керак. У ерда 4 млн сўм эвазига 3.5млн сўмга тенг бошқа валюта берса жоиз деган бўлса керак. Масалан 3.5млн сўмга баробар доллар берса жоиз деган бўлса керак. Агар ҳақиқатан ундай демаган бўлса шак-шубҳасиз рибо бўлади. Сен  3.5млн сўм нақд бер, 4 млн сўм контрактинга ўтказиб бераман дейиш судхўрлик бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat