Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кийим кийиш дуоси

11:27 / 16.03.2018 | Sherzod | 3543

Ассалому алайкум! Биламизки, кўпгина одамлар янги кийимга эга бўлиб, уни илк бор кийганида негадир қалбида хурсандчилик пайдо бўлади. Шундай холларда қайси дуо айтилади? Мунтазам фойдаланиб юрган (эски) кийимини кийганда эса қандай дуо ёки зикрлар айтган маъқул? Раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Бисмиллаҳир Роҳмаани Роҳийм” деб кийилади. Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор янги кийим кийиб,

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلاَ قُوَّةٍ

«Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради», дедилар. (Маъноси: Ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин). Ибн Сунний ривоятлари. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat