Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабр устига райҳон экиш

10:08 / 18.03.2018 | Abdurrahmon | 2089

Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар «Қабр устига райхон кабиларни экиш ва шох шаббаларни суқиб қўйиш суннат зeро бу нарсалар тасбeх айтиб туради» дeган жавобни ўқиб қолдим. Ушбу сайтда эса “бу ишлар суннат бўлганида саҳобаларнинг қабрлари чаманзор бўлиб кeтарди” мазмунида ўқиганман. Қайси гапни олиш кeрак? Ёки мeни тушунмаган жойим борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Савол: Қабр устига, доимо ям-яшил бўлиб туриши учун кўча ва хиёбонларга экиладиган майса уруғидан сепса бўладими? Агар мумкин бўлса, уни суғориб турса жоизми? Савоб умидида қилиб, гуноҳга ботиб қолмайлик деган мақсадда ушбу саволни йўлладим. Жавоб: Қабристон боғ эмас. У ўлимни эслатиб туриши керак. Табиий ҳолдаги ўсимликларга қуримагунича тегилмайди. Аммо одамлар ўзлари ҳеч нарса экмайдилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Қуйидаги ҳадисга уламолар “кимдир шу ишни қилса уни қайтарилмайди. Лекин бундай қилишга тарғиб ҳам қилинмайди” деганлар. Бутун ҳадис заҳирасини текшириб чиқилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин биргина саҳобий вафотидан кейин қабрига хўл новда суқишлигини васият қилганлиги маълум бўлган. Бошқа саҳобалар бундай қилмаган эканлар.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُما قَالَ: مَرَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِحَائِطٍ مِنْ حِيطَانِ الْمَدِينَةِ أَوْ مَكَّةَ، فَسَمِعَ صَوْتَ إِنْسَانَيْنِ يُعَذَّبَانِ فِي قُبُورِهِمَا، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يُعَذَّبَانِ، وَمَا يُعَذَّبَانِ فِي كَبِيرٍ»، ثُمَّ قَالَ: «بَلَى، كَانَ أَحَدُهُمَا لَا يَسْتَتِرُ مِنْ بَوْلِهِ، وَكَانَ الْآخَرُ يَمْشِي بِالنَّمِيمَةِ». ثُمَّ دَعَا بِجَرِيدَةٍ فَكَسَرَهَا كِسْرَتَيْنِ، فَوَضَعَ عَلَى كُلِّ قَبْرٍ مِنْهُمَا كِسْرَةً. فَقِيلَ لَهُ: يَا رَسُولَ اللهِ، لِمَ فَعَلْتَ هَذَا؟ قَالَ: لَعَلَّهُ أَنْ يُخَفَّفَ عَنْهُمَا مَا لَمْ تَيْبَسَا أَوْ إِلَى أَنْ يَيْبَسَا

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина [ёки Макка] чорбоғларининг бири ёнидан ўтаётиб, қабрида азобланаётган икки одамнинг овозини эшитдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иккови азобланмоқда, ҳолбуки, катта нарса сабабли азобланишаётгани йўқ», дедилар. Кейин: «Ҳа, бири пешобидан эҳтиётланмас, иккинчиси эса чақимчилик қилиб юрар эди», дедилар. Сўнгра хурмо новдаси келтиришни сўрадилар. Кейин уни иккига бўлиб, ҳар икки қабрга бир бўлакдан санчиб қўйдилар. Шунда у зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, буни нима учун қилдингиз?» дейилди. «Шояд, булар қуримагунча [ёки то булар қуригунича] улардан (азоб) енгиллатиб турилса», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat