Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тили чучук одамнинг имомати ва азон ҳақида

14:01 / 16.03.2018 | Nozimjonn | 4614

Ассалому алайкум! Устозлар тили чучук одам имомликка ўтса бўладими? Мисол учун  ض (Дод) калимасини  ظ (Зо) қилиб ўқийдиган бўлса намоз бузилмайдими?
2. Бир дўстим бир масжидда азон тажвидсиз айтилябди деб шикоят қилиб қолди. Устозлар Азонни тажвид билан айтиш шартми, чунки кўп масжидларда махаллани одамлари айтишади, мен унга  тажвидсиз айтилса ҳам намозга зарари йўқ дедим, чунки азон айтиш суннат амал. Мен бир Устоздан сўраганимда у инсон азон Қуръонда келмаган, албатта тажвид билан айтиш афзал, лекин намозни бузиб қўймайди дегандилар. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ундай одам туғри қироат қиладиган одамларга имомгарчиликка ўтиши тўғри эмас. 2). Нафл намози ҳам суннат, шундай бўлсада у намоздаги қироат, рукуъ ва саждалар фарз. Худди шунингдек азон айтиш ҳам суннат бўлсада фарз бўлган, уни зиддида куфр бўлган аҳкомлари ҳам бор. Масалан Аллоҳу акбар лафзини Ааааллоҳ деб ўқиса ўта қўпол хато қилган бўлиб, Аллоҳ улуғми бекорларни айтибсан деган бўлади. Араб тилида уни истифҳом инкорий дейилади. Ва ҳоказо... Шунинг учун азонни ҳам тажвиди бор, чиройли овоз соҳиби айтиши керак. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. http://fiqh.uz/maqola/333

Топ рейтинг www.uz Openstat