Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннат тирикми?

10:16 / 18.03.2018 | hakim | 3679

Ассалому алайкум! Устозлар жаннат тирик жонзотми? “Фурқон” сураси 12-оятида кофирларни узоқ жойдан қурганида деган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳа тирик. Ҳар бир нарсанинг тирик ва ҳаёт кечириши турлича бўлади. Аллоҳ таоло “Исро” сурасида марҳамат қилади:

تُسَبِّحُ لَهُ السَّمَاوَاتُ السَّبْعُ وَالأَرْضُ وَمَن فِيهِنَّ وَإِن مِّن شَيْءٍ إِلاَّ يُسَبِّحُ بِحَمْدَهِ وَلَكِن لاَّ تَفْقَهُونَ تَسْبِيحَهُمْ إِنَّهُ كَانَ حَلِيمًا غَفُورًا۝

44.  Уни етти осмону ер ва улардаги зотлар поклаб ёд этурлар. Уни ҳамди ила поклаб ёд этмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбеҳини англамайсизлар. Албатта, У ўта ҳалимдир, ўта мағфиратлидир. Араб тилида тасбеҳ айтиш «Аллоҳни поклаб ёд этиш» деган маънони англатади. Ушбу ояти карима бутун борлиқ, барча мавжудот Аллоҳ таолони айбу нуқсондан поклаб, тасбеҳ айтишини таъкидламоқда. «Уни етти осмону ер ва улардаги кимсалар поклаб ёд этурлар». Аллоҳ таолога етти осмон ҳам тасбеҳ айтади. Ер ҳам тасбеҳ айтади. Ўша етти осмону ердаги кимсалар ҳам тасбеҳ айтадилар, поклаб ёд этадилар. «Уни ҳамди ила поклаб ёд этмаган ҳеч бир нарса йўқ». Борлиқдаги ҳамма нарса Аллоҳга ҳамду сано ва тасбеҳ айтади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос услуб ва ўз тили ила айтади. «Лекин уларнинг тасбеҳини англамайсизлар». Эй инсонлар, сизлар ғафлатда бўлганингиз учун, эътиборсиз бўлганингиз учун борлиқдаги мавжудотларнинг Аллоҳ таолога ҳамду сано ва тасбеҳ айтишларини англамайсизлар. «Албатта, У ўта ҳалимдир, ўта мағфиратлидир». Ҳалимлигидан бутун мавжудот Уни поклаб ёд этиб турганда, ожиз инсон ширк келтирса ҳам, уни дарҳол азобламайди, қўйиб қўяди. Сермағфиратлигидан шунча беодоблик ва гуноҳ қилсалар ҳам, тавба этган бандаларини мағфират қилаверади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat