Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос, ҳазрат тушунтириб беринг

00:00 / 21.07.2011 | eski savollar | 2120
Ассалому алайкум, муҳтарам ҳазрат!Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман! Бу ҳолат талабалигимдан бошланган, ўшанда узоқ бир қариндошимизни уйида ижарада турар эдик, дугонам билан бирга. (У ерни бош эгаси бедарак йўқолган экан). Кечаси мени бир қора нарса бўға бошлади, бу ҳолат уч-тўрт марта такрорланди. Ҳар замонда Қуръон ўқиб турардим, билмадим балки уни ўқишда ҳатоликка йўл қўйганим учунмикан... У ердан ётоқхонага кўчиб ўтдим, шу билан бу ҳолат такрорланмади.Кейин янги келин бўлганимда бир кун саҳар хўжайинимни аэропортга кузатиб бўлиб бироз яна дам олмоқчи бўлдим, яна ўша нарса бўға бошлади. Тилим қуриб томоғимга ёпишиб қолади, ҳудди ҳозир (тавба қилдим) жоним чиқадиганга ўхшайди. Бир-икки марта домла қироат ўқиди, шу билан яна анча такрорланмади.Куни кеча яна шу ҳолат содир бўлди, қимирлай дейман, лекин бутун баданим қотиб қолган, овозим ҳам чиқмайди, охирида ҳудди ўлаётганга ўхшайману, шунда уйғонаман. Илтимос, Ҳазрат нима учун менда бунақа ҳолат бўлади тушунтириб беринг. Бунақа бўлмаслиги учун нима қилишим керак? Жуда қўрқяпман... Буни ўша ижарада турган уйимизга алоқаси бормикан деб ҳам ўйлаб қоламан, чунки ўшандан бошланган.Вақтингизни ажратганингиз учун раҳмат, жавобингизни интизорлик билан кутиб қоламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бунинг қўрқадиган жойи йўқ. Кўпчиликда бўлиб ‎туради. Одамлар бу ҳолатни “босинқираш” дейдилар. Сиз ‎Фотиҳа, “Қул” сўзи билан бошланадиган тўрт сурани ва ‎оятул курсийни ўқиб ўзингизга дам солиб юринг.‎

Топ рейтинг www.uz Openstat