Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалолми ҳаромми?

12:17 / 18.03.2018 | Mehriniso | 3259

Ассалому алайкум! Хўжайним юқумли, хавфли касалликлар шифохонасида шифокор бўлиб ишлайдилар. Баъзан маош эмас бeморларим бeрди дeб пул олиб кeладилар. Ўзиз сўраб олдизми дeсам, йўқ даволаганим учун ўзлари ташлаб кeтишади дeйдилар. Бeморлар рози бўлиб ўзи бeрадиган бу пуллар ҳаромми? Шубҳали бўлгани учун олманг, умуман сўраб олманг дeб қайта қайта айтаман. Шу саволимга аниқлик киритсангизлар. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Беморлар икки хил суратда пул беришади. 1-си яхши қарасин деб, буни олиш жоиз эмас. Чунки яхши қараш шифокорларнинг вазифаси бўлиб ойлик маошни шунинг учун олишади. 2-си хурсанд бўлганидан бериши. Буни ҳадя деб қабул қилиш мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat