Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда ёш болаларнинг сафда туришлари

09:40 / 24.03.2018 | Baxrom | 8178

Ассалому алайкум! Жамоат намозида охирги саф тўлмаган бўлса балоғатга етмаган бола шу охирги сафда турадими ёки ёлғиз ўзи тўлмаган саф ортида турадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Болалар оз бўлса саф орасига кириб туришлиги жоиз. Бу билан намоз бузилмайди, кароҳияти ҳам йўқ. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида қолиб у зотга иқтидо қилиб турганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг ёнбошларига тургазиб қўйганлар. Ўша вақтда ибн Аббос розияллоҳу анҳу балоғатга етмаган эди. Агар болалар кўпроқ бўлишса уларни ҳаммадан охирига алоҳида саф қилиб қўйилади. Шундай қилиш суннат. "Кифоя" китобида қуйидагича келади: Аввал эркаклар, кейин болалар, сўнгра хунасалар ва улардан кейин аёллар саф тортадилар. Бунинг далили қуйидаги ҳадислардир:

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَ  لِيَلِنِي مِنْكُمْ أُولُو الْأَحْلَامِ وَالنُّهَى، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ  ثَلَاثًا  وَإِيَّاكُمْ وَهَيْشَاتِ الْأَسْوَاقِ  رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга сизлардан етуклик ва ақл эгалари яқин турсин. Сўнгра уларга яқин келадиганлар, – деб уч марта айтдилар. – Бозорларнинг шовқинидан эҳтиёт бўлинг», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Демак, жамоат намозида имомга энг яқин турадиган кишилар ҳар жиҳатдан етук ва ақл эгаси бўлишлари керак. Бошқача қилиб айтганда, имом намозни адо этишда ёки қироатда адашиб қолса, уни тузатиб қўядиган ёки бирор сабабга кўра намозни тарк этадиган бўлса, ўрнига ўтиб, келган жойидан намозга имомлик қилиб кета оладиган шахслар бўлишлари керак. Ҳар ким имомнинг орқасига ёки унга яқин жойга ўзини уриб, сафга туриб олавериши ҳам дуруст эмас.

عَنْ أَبِي مَالِكٍ الْأَشْعَرِيِّ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَصُفَّ الرِّجَالَ أَوَّلًا ثُمَّ الْغِلْمَانَ خَلْفَهُم رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَلَفْظُهُ وَيَجْعَلُ الرِّجَالَ قُدَّامَ الْغِلْمَانِ، وَالْغِلْمَانَ خَلْفَهُمْ، وَالنِّسَاءَ خَلْفَ الْغِلْمَانِ

Абу Молик ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафга аввал эркак кишиларни, сўнгра ўғил болаларни тизар эдилар». Абу Довуд ривоят қилган. Аҳмаднинг лафзида: «Эркакларни ўғил болалардан олдин, ўғил болаларни уларнинг ортига ва аёлларни ўғил болалар ортига қўяр эдилар», дейилган. Такбири таҳрима ва адода икковлари шерик бўлган мутлақ намозда аёл киши (сафда) эркакка тенглашиб қолса ва у (эркак) аёлга имомликни ният қилган бўлса, эркакнинг намози фосид бўлади (бузилади). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat