Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалолми?

09:37 / 24.03.2018 | Suhrobbek | 5535

Ассалому алайкум! Устозлар 3 шахсдан пул олиб савдогарчилик қилиб унинг фойдасидан пул олган одамга фойдасини бўлиб бeрсам пул бeрган одам учун бу ҳалолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар ҳар ойда муайян бир миқдорни тайин қилинса, ҳар ойда фойда кўрсанг ҳам, кўрмасанг ҳам эллик мингдан бериб турасан дейилиши судхўрлик саналади. Савол: Мен иш юритиб турган сув чиқарувчи корхонага юз минг тикдим. Улар ҳар ойда беш мингдан фойда бериб туришни ваъда қилишди. Бу ширкат жоизми? Жавоб: Бу ширкат эмас, балки, очиқ ойдин судхўрлик бўлиб, ҳаром ҳисобланади. Ширкатда фойдани аниқ сумма билан белгилаб олиш жоиз эмас. Балк, фоизларда ҳисоблаш талаб этилади. Агар бирор муайян сумма белгилаб қўйилса, корхона бир ойда ўша суммадан бошқа фойда кўрмаса, бошқа ҳиссадорлар нима оладилар? Шу боис шариати исломия ширкатдан чиқадиган фойдаларни муайян фойизда белгилашни тайин қилган. Савол: Музорабачи бир неча кишилардан маблағ олади ва ҳар бирига фойданинг нисбатини турлича белгилайди. Шу тўғрими? Жавоб: Музорабачи сармоя эгаларига турли нисбатда фойда бериб туришни келишган бўлса жоиз. Лекин келишув фойзларга кўра, яъни фойданинг учдан бири, иккидан бири каби бўлиши лозим. Агар ҳар ойда муайян бир миқдорни тайин қилинса, ҳар ойда фойда кўрсанг ҳам, кўрмасанг ҳам эллик мингдан бериб турасан дейилиши каби.У судхўрлик саналади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat