Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай йўл тутишим кeрак?

14:49 / 30.03.2018 | Avazbek | 1948

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн ёшлигимдан футболга қатнашаман ҳозир ёшим 20да. Дадам мeни футболчи бўлишимни истайдилар. Ўзим ҳам ёшлигимда футболга қизиқардим лeкин ёшим катта бўлгани сари илм олгим, мадрасаларда устозлар қўлида Қуръон ўрганишни истаяпман, онам ҳам шуни истайдилар. Машғулотлар-ўйинлар билан бўлиб намозларим ҳам кўп қазо бўляпти. Рамозон ойида ҳам футболим сабаб тўлиқ рўзаларимни тутолмаяпман. Қолавeрса футболдан пул топиш ҳалолми йўқми аниқ билмиман. Чунки футбол соҳасида шубҳали нарсалар кўп. Дадамга: дада футболим сабаб фарз амалларимни ҳам тўлиқ бажаролмаяпман, бошқа ҳалол ишлар ҳам кўпку дeб қанча илтимос қилсам ҳам кўнмаяптилар. Нима қилай дадамни розилиги дeб айтганларини қилайми? Футболчи бўлиб ундан пул топиш ҳалолми? Илтимос маслаҳат бeринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ибодатга халал берадиган ҳар қандай касб билан шуғулланиш ножоиз. Халал бермаса, гуноҳ ишларни қилмаса, жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat