Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мастликда айтилган 3 талоқ

14:45 / 30.03.2018 | Shoira | 2596

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқин қўшнимга турмуш ўртоғи маст холатида 3 талоксан деб айтган. Ҳозирги кунда бирга яшаяпти мен орангизга талоқ тушган бегонасизлар десам қайнонаси ичгандагиси ўтмайди деяпти. Бундан олдин хам 3марта 3 талоқсан деб айтган. Ҳар сафар домлага бориб никоҳ ўқитиб келишади, лекин бу сафар боришмаяпти қўшним энди. Умуман совиб кетган ўқитишни хохламаяпти. Никох ўқитишса бўладими? Қўшнимга маслахат беринглар, турмуш ўртоғи гунохи мени бўйнимга деб яшаши тўғрими? Қўшним 2нафар фарзанди бор гунохи уларга урмасмикан деб қўрқяпти, мастликда айтилган 3 талоқ  талоқ хисобига ўтадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввало бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак.  агар сиз ёзганингиз аниқ бўлса қайнона ҳаддидан ошибди, шариатга оёқ қўйибди, ўзи билмаган нарсасига фатво берибди. Уларни орасида никоҳ батамом узилибди. Қайта никоҳланишига ҳеч қандай йўл йўқ, мастликда айтилган талоқ тушади. Бунга шак-шубҳа йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat