Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тарози хакида

14:54 / 30.03.2018 | Olimbek | 1776

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, менинг саволим тарози ҳақида. Мен савгодарлик билан хам дехқончилик билан хам шуғулланаман. Дехқондан юк олсак (деярли хамма) биринчи савдолашамиз ва тарози хақида хам келишамиз (масалан помидор олдик яшикка соламиз, тарозида 30кг 800гр чикса 31кг га. 30кг 750гр чикса 30кг га хисоблаймиз. Базида 30кг 550гр чикса 31кг га. 30кг 500гр чикса 30кг га хисоблаймиз (деярли хамма) шундай). Кейин биз бозорда сотсак хам худди шундай ўлчаб олишади. Битта яшик 1кг 400гр чикса 2кг га хисобланади, сотсак хам сотиб олсак хам. 150-200 та яшикни шундай хисоблаймиз. Олувчидан скидкасини ўзингизни химматингиз деймиз (базилар 3% ё 5% дейди). Дехкон билан савдогар келишиб икковлари хам рози бўлишса барибир гунохми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Гуноҳ. Чунки буни олдини олиш ҳеч қандай машаққат эмас. Сиз айтган суратда қанча-қанча ҳаққлар эвазсиз қолиб кетади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat