Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Усти очиқ таом ва ичимлик

19:18 / 10.04.2018 | Kahaber | 2748

Ассалому алайкум! Устозлар, усти очиқ холда қолган овқат ёки ичимликни ичса бўладими? Масалан кечки пайт пиёла ёки стаканга шарбат ёки чой қуйилган ва қолиб кетган, шуни эртаси куни ичса, ёки шу тарзда қолган таомни еса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда 

َعَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ: «غَطُّوا الْإِنَاءَ، وَأَوْكُوا السِّقَاءَ، فَإِنَّ فِي السَّنَةِ لَيْلَةً يَنْزِلُ فِيهَا وَبَاءٌ، لَا يَمُرُّ بِإِنَاءٍ لَيْسَ عَلَيْهِ غِطَاءٌ، أَوْ سِقَاءٍ لَيْسَ عَلَيْهِ وِكَاءٌ، إِلَّا نَزَلَ فِيهِ مِنْ ذَلِكَ الْوَبَاءِ 

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Идишларни беркитинглар, мешларни боғланглар. Чунки йилда бир кеча борки, унда вабо тушади. Қайси бир усти очиқ идиш ё оғзида боғичи йўқ мешнинг олдидан ўтса, унга ўша вабодан албатта тушади».
Яна бир ҳадисларида, “Бирингиз (идишлар оғзини беркитишга ҳеч нарса) тополмаса чўпни бўлса ҳам устига кўндаланг қилиб қўйсин ва Аллоҳнинг исмини зикр қилсин” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat