Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Адолатсиз эр

00:00 / 09.07.2010 | eski savollar | 3356
Ассолому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ, ҳурматли шайх жаноблари, мен ҳо'жайиним билан турмуш қилганимдан со'нг иккинчи фарзандим туг'илганидан кейин, эримнининг хотини борлигини билдим. Ота-онам эримни уйланганини билганида ҳеч қачон уларга бермас эдилар. Мендан сир сақлаган ҳолатда, мени о'з никоҳига олишидан 8 (саккиз) йил аввал у аёл билан никоҳланган экан. Менинг ота-онам ва о'зининг ота-онаси рози-ризолиги билан Мени қонуний о'з никоҳига олган. Ҳозирда о'ртамизда уч фарзандимиз бор. У аёл билан эса бир нафар фарзанди бор. Бор меҳрини, вақтини уларга беради. Уйга хоҳлаганида келади, биз унгача нима қилишимиз билан уни умуман иши бо'лмайди: оч қоламизми, касал бо'ламизми фарқи ё'қ. Майли деб, оллоҳ ризолиги учун шу пайтгача сабр қилдим. Ҳозирда нима қилишни билмай қолдим, бир гап бо'лса ҳамма айбни менга юклайди: бола касал бо'лса ҳам, о'злари айб иш қилса ҳам. Ҳо'жайиним умуман ислом қоидаларини билмайди, доим иккиюзламачилик қилади. Иймон нима эканлигини билмайди, дин ҳақида со'з очсам мени ваҳобий деб ҳо'рлайди. Умуман икки хотин о'ртасида адолат қилмайди. Бир ё'қалиб кетса, бир ойлаб о'з дарагини бермайди: телефони ишламайди, қайнона ва қайнотам ҳам топа олмайди.О'зимнинг ота-онам у билан яшамайсан дейишаяпти, болларингни ҳам о'зимиз катта қиламиз уйлаймиз- жойлаймиз дейишаяпти. Шундай эр билан яшаганим яхшими ёки ажрашайми? Нима қилишни билмай иккиланиб қолдим. Жавобингизни кутаман, олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша эр тамоман шариатга хилоф иш қилаётган экан. Сиз ундан ажрашга ариза беришингизга шариатда рухсат бор. Биров сизга ажраш демайди. Ўзингиз ўйлаб қарор қилсангиз, гуноҳкор бўлмайсиз. Аммо эр тавба қилиб ўзини ўнглаб, ҳаққингизни адо этса, яшаб кетмаларингиз яхши бўларди.

Топ рейтинг www.uz Openstat