Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофирнинг йўлдаги рўзаси

11:45 / 16 май | Omadjon Aliev | 513
Ассалому алайкум! Барчага кириб келаётган Рамазон ойи муборак бўлсин. Сизларга катта ташаккур айтаман аввалги саволларимга сиздан ва излаш хизматидан тўла жавоб олдим. Бу гал мусофирнинг йўлдаги рўзаси ҳақида сўрамоқчи эдим. Излаш хизматида ўхшаш савол бор экан. Лекин айнан эмас. Хулоса чиқаришга қийналдим. Саволимга шундан иборатки, 1) бир одам 1 ойлик сафарда бўлганда Рамазон ойи бошланса муқим хукмида бўлганлиги учун рўзани тутади. Ўзининг аслий уйига қайтаётган куни йўлда рўзасини тутадими ёки йўл машаққатини ҳисобга олиб рўзани қолдириб бир кунига бир кутутадими? 2). Ўхшаш саволларда агар имконияти бўлса рўзани тутган яхши деган маънодаги жавобларни ўқидим. Сафарда имконияти бўлса ҳам намозни қаср ўқилиши тўғрисида ўқигандим. Рўза тутиш масаласида бундай эмасми? Жавобларингиз учун аввалдан раҳмат. Саволлар такрорий бўлса яна бир бор узр.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1). Ўша куни ҳам рўзани тутади, агар қийинчилик туғилса йўлда мусофир бўлгани учун очишга рухсат берилади. Қийинчилик бўлмаса охирига етказади. 

2). Рўза тутиш масаласи ҳам шундай, лекин бир жойда 15 кеча-кундуз туришни ният қилган киши шаръий мусофирдан чиқиб, муқимга айланади ва мусофирга бериладиган рухсатлар ундан кўтарилади. Шаръий мусофир бўлса тутиш тутмаслик ихтиёри бор. Аммо қазосини тутиши шарт бўлади. Намоз бир кунда 5 маҳал такрорлангани, рўза эса бир йилда 30 кунгина бўлгани учун ҳайз-нифос кўрадиган аёлларга ҳам у кунлардаги намозларнинг қазоси ўқилмаслиги, рўзанинг қазосини тутиб беришлари фарз қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat