Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ражаб ойи

18:13 / 13.04.2018 | Зилола | 718
Ассалому алайкум! Ражаб ойида қандай дуолар ўқилади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Эҳтироми балан ойлар, кечалар ва инсонларнинг бошқаларга нисбатан амалларининг савоби ҳам кўп бўлади, иқоби ҳам кўп бўлади. Ражаб ойи ҳам Аллоҳ эҳтиромли қилган ойлардан. Унда қилинган ҳар бир амалнинг савоби бошқа ойларникидан кўпроқ, унда қилинган гуноҳнинг ҳам гуноҳи бошқаларникидан оғирроқ бўлади. Шунингдек олимларнинг амалига бериладиган савоб ҳам мункар ишларни қилганига бериладиган гуноҳ ҳам улкан бўлади. Аллоҳ таоло “Аҳзоб” сурасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларига хитоб қилиб уларнинг мақомини билдирди ва 

يَا نِسَاء النَّبِيِّ لَسْتُنَّ كَأَحَدٍ مِّنَ النِّسَاء 

“32. Эй Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз” деди. Ва 

يَا نِسَاء النَّبِيِّ مَن يَأْتِ مِنكُنَّ بِفَاحِشَةٍ مُّبَيِّنَةٍ يُضَاعَفْ لَهَا الْعَذَابُ ضِعْفَيْنِ وَكَانَ ذَلِكَ عَلَى اللَّهِ يَسِيرًا۝ 

“30. Эй Набийнинг аёллари! Сиздан ким очиқ гуноҳ қилса, унга бериладиган азоб икки марта кўпайтирилур. Бу эса Аллоҳга осондир” ҳам деди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat