Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сўрамай олиш

15:12 / 26.05.2015 | hillary | 2583

Ассаламу алайкум! Xотин эрининг чўнтагидан сўрамасдан пул олиши мумкинми ёки бу гуноҳми (пул фарзанд эҳтиёжлари учун ишлатилади)? Жавоб учун раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 2111. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ҳинд бинту Утба:

«Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, унга билдирмай олганимдан бошқа менга ва боламга кифоя қиладиган ҳеч нарса бермайди», деди.

«Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», дедилар у зот.

Икки шайх ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.

Шарҳ: Бу ривоятдан ҳам бола-чақанинг нафақаси уларга етарли миқдорда бўлиши кераклиги келиб чиқмоқда. Агар эр бахиллик қилиб, оз берса, хотин ундан беркитиб олса ҳам бўлиши баён қилинмоқда. Бунда фақат ўз ҳаққинигина олиши керак. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).  Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat