Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила

2 ой аввал | Jakhongir | 1614
Ассалому алайкум! Дунёвий оилада катта бўлганман. Оилада фақатгин мен Исломдан хабардорман, ёшим 22да. Яқинда Исломий оилада катта бўлган қизга совчи қўймоқчи бўлдим. Ота-онам "Ҳижобли қиз керемас. Бизга хизмат қиладиган келин керак, эртаю кеч жойнамоз ўтирадиган қиз эмас" дейишди. Қизнинг отаси совчиларни кутган эди. Уялиб ўзим бордим, вазиятни тушунтирдим. Отаси қизини беришга рози бўлди. Ҳаттоки тўйсиз ҳам беришга кўнди. Аммо менинг ота-онам рози бўлишмаябди. Улар "умуман исломдан бехабар қизни топ" дейишяпти. Нима қилишни билмаябман. Ота-онамдан розилик олмай уйлансам бўладими? Ёки бир умр бенамоз аёл билан умримни ўтказишга мажбур бўлайми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ўзингизга муносибига ўйланинг. Турли фикрдагилар оила қуриши қарға билан булбулни бир қафасга солиб қўйиш билан бирдек ҳисобланади. 

عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه) 

Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat