Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отам намозингни ўқимай тур дедилар

19:07 / 08.08.2018 | Nosir | 1182
Ассалому алайкум! Хозирда отам билан мусофирчиликдамиз. Манн беш вақт намоз ўқийман отам ўқимайдилар. Намозимга қарши эмаслар, лекин бугун 5-6 кун намозинги ўқимай тур, кейин ўқийсан фақат бомдодни ўқиб тур шароит шунақа дедилар. Мен бу гунохлигини тушунтирдим лекин гунохи мени бўйнига, ўқимай тур деябдилар. Нима қилай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Намозларингизни вақтида адо қилинг. Ҳозир шундай деяверади, қиёмат куни эса бундан тонади. Аллоҳ таоло “Фатир” сурасида марҳамат қилади: 

 وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى وَإِن تَدْعُ مُثْقَلَةٌ إِلَى حِمْلِهَا لَا يُحْمَلْ مِنْهُ شَيْءٌ وَلَوْ كَانَ ذَا قُرْبَى إِنَّمَا تُنذِرُ الَّذِينَ يَخْشَوْنَ رَبَّهُم بِالغَيْبِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَمَن تَزَكَّى فَإِنَّمَا يَتَزَكَّى لِنَفْسِهِ وَإِلَى اللَّهِ الْمَصِيرُ۝ 

18. Ҳеч бир юкли жон ўзганинг юкини кўтармас. Юки оғир жон ўз юкига (бошқани) чақирса-да, ундан ҳеч бир нарса кўтарилмас. Гарчи қариндош бўлса ҳам. Сен фақат Роббларидан ғойибона қўрқадиган ва намозни тўкис адо этганларни огоҳлантирурсан. Ким покланса, ўзи учун покланур. Қайтиш Аллоҳгадир.
“Ҳашр” 
сурасида ҳам: 

 كَمَثَلِ الشَّيْطَانِ إِذْ قَالَ لِلْإِنسَانِ اكْفُرْ فَلَمَّا كَفَرَ قَالَ إِنِّي بَرِيءٌ مِّنكَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ رَبَّ الْعَالَمِينَ۝ 

16. Бу худди шайтон инсонга «Кофир бўл», деган пайтга ўхшайдир. У куфр келтирганда эса: «Мен сенга алоқадор эмасман, мен оламлар Робби – Аллоҳдан қўрқаман», – деди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat