Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иккинчи аёл ҳаққи

00:00 / 19.07.2010 | eski savollar | 1790
Менинг ҳожам менга билдирмай иккинчи ҳотинга уйланиб олган эканлар.Öзлари жуда ҳам тақводор киши бöлиб, ҳеч қачон ёлгон гапирмас, ва ёлгон гапирган кишини ёмон кöрар эдилар.Нима бöлдики;"Исга кетяпман" деб, (менга ёлгон гапириб) иккинчи аёлларини ёнига кетадиган болиб қолдилар.Қайнона-қайнотан қариликлари сабаблими, болаларимнинг ёшлиги сабаблими ёки озимнинг кучим етмагани сабаблими базибир РОЗГОР ИСҲЛАРИГА УЛГИРА ОЛМАЙМАН ва шуни сабаб қилиб қайнонам эримга шикоят қиладилар.Юзларига айтиб, мени алдаманг ва оша иккинчи аёлингиз билан мени ҳам тенг коринг десам, РОЗГОР ИСҲЛАРИГА УЛГУМАГАНИМНИ ва шу сабабли иккинчи аёлга уйланганларини айтадилар.Илтимос Шайҳ Ҳазратлари;бу ҳолатда, эримни менда ва мени эримда қандай ҳақларимиз борлигини ва ҳамда мен эримга нисбатан шариат бойича нима деб тогри тушунтиришим кераклигини айтсангиз илтимос.Жавобингиз учун катта Раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эрингиз сизга нисбатан адолатли бўлиши керак. Сизнинг ҳар бир аёлга берилган ҳақингиз бор. Рўзғорга улгирмаганингиз учун ҳақингиз камайиб қолмайди.Уламоларимиз хотиннинг эрдаги ҳақлари тўғрисида келган барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келганларХотиннинг эрдаги ҳақлари икки қисмга бўлинади1. Молиявий ҳуқуқлар2. Муомалавий ҳуқуқлар.Молиявий ҳуқуқлар маҳр ва нафақадан иборат. Бу икки ҳақ алоҳида баҳс, ўрганиш зарур бўлган нарсалардир. Маҳр тўғрисида аввал керакли маълумотлар берилди. Нафақа тўғрисида эса, иншоаллоҳ, кези келганда сўз юритамиз.Муомалавий ҳуқуқлар эса, эрнинг хотин билан яхши яшаши, унга гўзал муомала қилиши ва адолатли бўлишидан иборатдир. Бунга аёлни жинсий маънода қондириш, шариатга хилоф равишда яқинлик қилмаслик каби масалалар ҳам киради.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, хотиннинг эрдаги ҳақлари қуйидагилардан иборат;1. Маҳр.2. Нафақа.3. Жинсий қондириш.4. Ортига мутлақо, фаржига эса, ҳайз ва нифос ҳолида яқинлик қилмаслик.5. Манийни хотиннинг изнисиз раҳмидан ташқарига тўкмаслик.6. Яхшилик ила турмуш ўтказиш.Шу билан бирга, эру хотиннинг орасида муштарак ҳуқуқлар ҳам бор. Мисол учун, эру хотин бир-биридан мерос олиш ҳақига эга бўладилар, фарзандларга ҳам нисоб собит бўлади. Юқорида зикр этилган ҳақларнинг кўпи ҳам муштарак ҳақларга киради. Мисол учун, жинсий ҳузур олиш ҳақи. Эр хотиндан, хотин эрдан жинсий ҳузур олиш ҳақига эга. Шу билан бирга, яхши муомала қилиш, озор бермаслик. Эр хотинига, хотин эрига яхши муомала қилиши, озор бермаслиги керак. Уй ишларига келганда эса, ташқи ишлар эрга, ички ишлар хотинга тегишли бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Али каррамаллоҳу важ-ҳаҳу билан Фотима розияллоҳу анҳолар орасида ишни шундоқ тақсимлаганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat