Ассалому алайкум шйҳ ҳазратлари , мен қурон оқиб туриб бир жумлага тушунаолмай сизга савол беришга мажбур болдим. Нисо сурасининг 23 -оятидаги ... опа сингилларни қошиб ҳотинликка олманглар ... деб ёзилган экан бу жумлада опа сингилларни бирданига ҳотинликка олишни назарга тутилябдими ? Мен бази бир ҳолларда ҳотинининг вафотидан сонг ҳотинини синглисига уйланганларни эшитганман бунга шариатда қандай қаралади ? Жавоб учун олдиндан раҳмат , аллоҳ сиздан рози болсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Опа-сингилни бир вақтнинг ўзида хотин қилиб олиб туриш мумкин эмас. Вафот ёки талоқдан кейин опанинг ёки сингилнинг ўрнига бошқасини никоҳига олса бўлади.