Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Буруж сураси ҳақида

00:00 / 23.04.2011 | eski savollar | 969
Ассаламу алайкум устоз. Устоз яқинда бир касбдошим билан бо'лган суҳбатда, буржлар ҳақида гап бо'либ қолди. Ҳамкасбимга тақдир ҳақида илмим этганча жавоб бердим. Лекин бирданига ҳамкасбим "Ҳа Қур'ондаги Буруж сураси бор деб қолди" тафсирлардан излаб ко'риб айтаман дегандим. Қур'ондаги Ал-Буруж суранинг тафсирини тафсир китоблардан изладим лекин шу оятга кенгроқ ма'лумот топа олмадим. Юлдулардаги шакл буружлар ҳақида умумий ма'лумотларда адашиб кетдим. кейинойлардаги буржларга "ким қайси бур остида?" даги инфода умуман чалкашдим чунки тақдир эмас инсоннинг табиатига бог'лаб қо'йишибди. Илтимос шу ҳақда батафсил ма'лумот берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Буруж» буржнинг кўплиги, яъни «буржлар» дегани бўлиб, луғатда «кўтарилиш», «зоҳир бўлиш» маъноларини англатади, истеъмолда эса, бир туркум юлдузларга ҳам айтилади.«Буруж» сураси буржлар эгаси бўлмиш осмон ила, ваъда қилинган кун – қиёмат ила ва гувоҳлик берувчилар ҳамда гувоҳлик берилганлар ила қасам ичиш билан бошланади.1. Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам.«Бурж» деганда юлдузларнинг маълум бир туркумига айтилишини аввал ҳам айтиб ўтилди. Мисол учун: Саратон буржи, Асад буржи ёки Мезон ва ҳоказо.Ушбу оятда осмон билан қасам ичиб қўявермай, унинг буржлар эгаси эканлигини зикр қилиш ҳам маънони кучайтиради. Аллоҳ таоло фақатгина осмонни яратган эмас, балки, унда юлдузларни ҳам яратиб, уларга буржлар ҳам қилган Зотлиги эслатилади. Бу эса, ўз навбатида, ўқувчи ва тингловчига ўшандоқ ажойиб нарсаларни яратган Холиқнинг қудрати чексиз эканлигини ўзига хос сифатда эслатади. Ана ўша нарсаларни яратишга қодир Зот кофирлардан ўч олишга ҳам қодирлигини таъкидлайди.“Бурж” сўзи русчада “Зодиак” дейилади. Бунинг тақдирга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу астрономия илмига боғлиқ гап. Астрологияга – фол очишга мутлақо алоқаси йўқ

Топ рейтинг www.uz Openstat