Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қон олдириб ундан пул олиш

19:05 / 17.04.2018 | Akmal Abdullayev | 2420
Ассалому алайкум! Биламизки қон бериш жоиз, уни берганлик учун пул олиш яъни сотиш ҳаром дейилган. Бир танишим қони қуюқлашиб кетганлиги боис вақти вақти билан қон олдириб турадилар(қонни суюқлаштириб тозалаш учун). Агар қон гуруҳлари бирон бир одамга тўғри келиб қолса у одамга қуйилади. Саволим шуки охирги марта қон олдирмоқчи бўлганларида қонни лабораторияда текширган аёл: бош врач қон олдириб бўлганиздан кейин пул берадилар шу пулни ташлаб кета оласизми деб, қайин оналарини қандли диабет касалликка чалинганлари, улар қўлдан келганича ёрдам беришларини айтибдилар. Уларга ёрдам бўлади деб ташлаб кетишларини сўрабдилар. Шошганда майли дебдилар. Қон олдириб бўлганларидан кейин пулни олиб ташлаб кетибдилар. Савол. Бу қилган ишлари қон сотишга кириб қолмайдими? Ниятлари унақа бўлмаган лекин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Қон сотишга киради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat