Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дадамнинг гаплари

1 ой аввал | Xushnoza | 853
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен яқин ойлардан бошлаб, фақат бомдод намозини ўқий бошладим. Дадамга айтсам “бир маҳал ўқиганингдан кўра ўқимаганинг маъқул, ўқисанг беш маҳал тўлиқ ўқи” дедилар. Мени болам кичкина, шунинг учун ҳам иккиланаман қазо қилиб қўяманми деб. Фақат бомдод намозини ўқиб юриш мумкин эмасми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Дадангиз нотўғри тарғиб қилибди. Аксинча “Нари борса 4-5 дақиқа вақт кетади, қолганларини ҳам ўқигин” дейишлари керак эди. Шу ерда эътибор бериш керак бўлган бир нуқта бор. Жаннатга кириш бошқа, бирданига дўзахга тушмасдан, азобланмасдан биринчилардан бўлиб жаннатга кириш бошқа нарса. Мўмин қалбида заррача иймони бўлса кунлар келиб бир кун жаннатга кириши аниқ. Аммо гуноҳга булғанса, намозларни тарк қилса, ҳаромларга қўл урса Аллоҳ таоло ундайларни дўзахга туширишини айтган. “Нима бўлса ҳам мўмин бўлсак бир кун жаннатга кирар эканмизку” деган нарса шайтоннинг алдовидир. Чунки ҳадисда бир вақт намозни тарк қилган бир ҳуқуб дўзахда бўлади – дейилган. Ҳуқубни тафсир қилганлар 80.000 йил деганлар. Оятда қиёматнинг бир куни бу дунёнинг 1000 куни каби эканлиги айтилган. Охиратни чеки бўлмагани учун қайта ўлим ва қайта қиёмат қоим бўлмагани учун бунга ажабланишнинг ҳожати йўқ. Ҳадисда дўзах аҳлининг энг енгил азоб тортувчиси Абу Толиб эканлиги ва унга дўзахда оловдан ковуш кийдирилиши ва унинг таъсирида мияси қайнаб туриши айтилган. Ўзингизни тезда тўғрилаб намозни бошланг. Акс ҳолда қуйидаги оятнинг остига кириб қолишдан қўрқинг. 

عَنْ أَبِي الْمَلِيحِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ بُرَيْدَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ فِي غَزْوَةٍ فِي يَوْمٍ ذِي غَيْمٍ فَقَالَ: بَكِّرُوا بِصَلَاةِ الْعَصْرِ فَإِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ تَرَكَ صَلَاةَ الْعَصْرِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ  

Абул Малийҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Булутли кунда Бурайда розияллоҳу анҳу билан ғазотда бирга бўлдик. У киши:
«Аср намозини тезроқ ўқинглар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деганлар», деди».
Бухорий ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бурайда розияллоҳу анҳу булутли кунда Аср намозининг вақти чиқиб кетишидан қўрқиб, ғазотдаги шерикларига уни тезроқ ўқиб олишни тавсия этар эканлар, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ушбу ҳадисини далил қилиб келтирибдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деган эканлар.
Бу ҳам Аср намозининг аҳамияти улкан эканлигидан дарак беради.
Уламоларимиз Аср намозини тарк қилиш билан амал беҳуда (ҳабата) бўлиши ҳақида турли мулоҳазалар айтганлар.
«Ҳабата» сўзи аслида ёқмайдиган ўт-ўлан еб қўйиб, қорни шишган ҳайвонга нисбатан ишлатилади. Унинг еган нарсаси беҳуда кетади, фойда ўрнига зарар беради.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:
«Ким иймонни инкор қилса, унинг амали ҳабата бўлади», дея марҳамат қилган. Шундан келиб чиққан умумий қоидага биноан, амални куфр ҳабата қилади. Бошқа нарса ҳабата қилмайди.
Мазкур уламоларнинг Аср намозини тарк қилиш амални ҳабата этиши ҳақидаги мулоҳазалари ҳам намозни тарк қилиш куфрми-йўқми эканлиги тўғрисидаги фикрларга боғлиқ.
«Намозни қасддан тарк қилса, кофир бўлади» деган уламолар бу ҳадисни «Аср намозини қасддан тарк қилса, амаллар ҳабата бўлади», деб шарҳлашган.
«Намозни қасдданми, ноқасдданми, умуман, тарк қилган одам кофир бўлади» деганлар ўз фатволарига мана шу ҳадисни ҳам далил қилиб келтирадилар.
«Намозни қасддан эмас, дангасалик қилиб тарк қилган одам кофир эмас, осий бўлади», деганлар ҳам «Бир намозни тарк қилиш ёмонлигини, лекин Аср намозини тарк қилиш ҳаммасидан ҳам ёмонлигини билдириш учун бу ҳадисда ўта шиддатли ибора келтирилган. Аслида фақат кофирликкина амалларни ҳабата қилади», дейдилар.
Нима бўлганда ҳам, ушбу ҳадисдан Аср намозини тарк қилиш жуда ҳам катта гуноҳ эканлиги билиниб турибди. Лекин бу – Аср намозини ўқиса бўлди, бошқа намозлар унчалик аҳамиятли эмас, дегани эмас. Ҳар бир намозни ўқимаслиқ улкан гуноҳдир. Лекин Аср намозини ўқимаслик яна ҳам улканроқ гуноҳ. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). 

  َوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝ الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝ 

4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…
5. Улар намозларини унутувчилардир.
Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat