Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тирнок олиш тартиби кандай?

09:40 / 18 апрель | Abdurashid Rustamjonov | 2037
Ассалому алайкум! Куйидаги маълумотларга ойдинлик киритиб берсангиз илтимос! Динимизда тирноқларни вақтида қисқартириш ҳам тозаликнинг бир белгиси бўлиши билан бирга, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатлари ҳам ҳисобланади. Муҳаммад мустафо (с.а.в.) “Ким жума куни тирноқларини қисқартирса, Аллоҳ таоло ундан касалликни чиқариб, ўрнига шифо киргизиб қўяди”, деганлар. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни тирноқ олса, Аллоҳ уни кейинги жумагача балолардан сақлайди. Уч кун қўшимчаси ҳам бор”, дедилар. Демак, тирноқ олиш орқали инсон турли касалликлардан халос бўлар экан. Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Кимки, жума куни тирноқларини қисқартирса, у инсон мохов касалидан ҳам омон бўлади”. Бир куни Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳузурларига бир киши келиб кўз оғриғидан шикоят қилди. Шунда Расули Акрам (с.а.в.): “Ким кўз оғриғи касалидан нажот топишни ва дунёда бой-бадавлат бўлишни хоҳласа, пайшанба куни аср намозидан кейин тирноқларини қисқартирсин”, дедилар. Шу ўринда тирноқ олишнинг тартиби ҳақида ҳам билиб олсак, фойдадан холи бўлмайди. Имом Нававий бу борада шундай деганлар: “Тирноқ олишлик аввал қўллардан бошланади. Биринчи ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғидан бошлаб, сўнг ўртанча бармоқ, кейин номсиз бармоқ, сўнг жимжилоқ ва ниҳоят, бош бармоқнинг тирноқларини қисқартириш лозим. Кейин чап қўлнинг жимжилоғидан бошлаб, навбат билан бош бармоққача тирноқлар қисқартирилади. Қўллардан сўнг ўнг оёқнинг жимжилоғидан бошлаб, чап оёқнинг жимжилоғида тугатилади”. Ушбу тартиб уламолар наздида мустаҳаб саналади.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ҳадисларда тирноқ олиш суннат эканлиги келган. Ҳеч қандай кун, вақт ва қайси бармоқдан бошлаш қайди зикр қилинмаган. Қолган гаплар ижтиҳоддан келиб чиққан гаплар холос. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat