Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат бор йўқлигида гумон

10:22 / 22 апрель | Muhammadaziz | 1001
Ассалому алайкум! Тохорат олгандан сўнг ел келса келмаса, келгандек шубха уйғонади. Бундай холда мен 1 намозга 1та тохорат оламан. Шу масала мени қийнади, илтимос жавоб берсангизлар, нима қилай? Олдиндан раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 

عَنِ اِبْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهُمَا; أَنَّ رَسُولَ اَللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَأْتِي أَحَدَكُمُ الشَّيْطَانُ فِي صَلَاتِهِ, فَيَنْفُخُ فِي مَقْعَدَتِهِ فَيُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ أَحْدَثَ, وَلَمْ يُحْدِثْ, فَإِذَا وَجَدَ ذَلِكَ فَلَا يَنْصَرِفُ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَجِدَ رِيحًا أَخْرَجَهُ اَلْبَزَّار  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирингиз намоз ўқиётганида шайтон келиб ел чиқадиган жойига пуфлайди. Шунда у таҳоратим кетди деб хаёл қилади. Ҳолбуки таҳорати кетмаган бўлади. Қачон шундай ҳолатни топса то овозни эшитмагунича ёки ҳидни топмагунича намозни бузмасин” дедилар. Баззор ривояти.
Васвасага берилган одам шайтоннинг тузоғига тушиб қолади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимотларига амал қилиб овоз эшитмагунча ёки ҳидни топмагунича намозини бузмасин ва таҳоратини кетган деб ўйламасин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat