Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Киракашлик (таксислик) макруҳми?

10:23 / 22 апрель | ABDULLOH | 830
Ассалому алайкум! Бир киракаш биродарим менга таксилик қилиш шариатимизда мумкинми деди мен ҳа жоиз дедим яъни топгани ҳалол дедим умумий қилиб айтдим. Кейин у менга ҳозирги даврда ҳаромга яқин макруҳ деб бир илмли биродаридан эшитганлигини айтди. Мен хайрон қолдим ва мен унга албатта ҳар бир ишда ўзининг шартлари бўлгани каби таксиликда ҳам одоб ва шартлари бор дедим. Бу ҳақида бошқа саволларни ўқидим лекин тўлиқроқ далиллар билан жавоб топа олмадим.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аслида мубоҳ амал. Гуноҳга ёрдамчи бўладиган ҳолатлар бўладиган бўлса, қайси гуноҳга ёрдамчи бўлса ўша гуноҳдан насибадор бўлади. Масалан бир киши очиқ-ойдин зинога кетаётганини айтиб олиб бориб қўйишини айтса рози бўлмаслиги керак. Рози бўлса ўша ишга ёрдам берган ҳисобланади. Нима учун кетаётганини айтмаса сўраб ўтиришга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat