Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

тушинтириб беринг

00:00 / 28.07.2010 | eski savollar | 570
Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари бир масалани тушинтириб беришингизни илтимос қилиб сизга ҳат ёзаябман, Обидҳон қориака "пайпоққа қаш тортса боладими" деган саволга ҳадислардан мисол келтириб жавроб яни пайпоққа масҳ тортса болади деган эди, "Жавробга масҳ тортамизми ёки пайпоққами" деган мақолада пайпоққа масҳ тортиб болмайди жавроб маҳсини устидан ёки озини кийиладиган қалин жундан тоқилган нарса шунга масҳ тортса болади дейилибди. Агар жавроб ҳақиқатдан ҳам озини ёки маҳсини устидан кийиладиган оёқ кийими болса у(жавроб) блан ҳар ҳил жойларни босилади ундай оёқ кийимига масҳ тортиб ибодат қилса жойизми ёки жавроб ҳақиқатдан ҳам пайпоқми? Мен бу саволим билан домлаларни ҳарҳил жавобларини таққослаш эмас балки иккиланиб қолганим учун тушинтириб беришингизни илтимос қилиб ҳат ёзаябман мени тогри тушинасиз деган умиддаман. Сиздан Аллоҳ рози болсин ислом дини ёлида қилаётган ҳизматларингизга барокат ато этсин (омин).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ХУЛОСА Барча фиқҳ билимдонлари ва мужтаҳидлар сув сизиб ўтадиган, оёқдан боғичсиз тушиб кетадиган, маълум масофагача кийиб юрилса йиртилиб кетадиган юпқа пайпоқларга масҳ тортиш жоиз эмаслигига иттифоқ қилганлар. Худди шунингдек, пойафзалга ҳам масҳ тортиш жоиз эмас. Бугунги кунимизда кийилаётган ип, пахта, жун, нейлон ва бошқа нарсалардан қилинган пайпоқларда чарм пайпоқларнинг хусусиятлари йўқ, шунинг учун уларга масҳ тортиб бўлмайди.Агар кимдир бундай қилаётган бўлса, имом Абу Ҳанифа, имом Молик, имом Шофеъий, имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа ҳар қандай мужтаҳиднинг фикрига кўра унинг таҳорати дуруст бўлмайди.Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний Дорул-улум Куранги, Карачи, Покистон. МАСАЛАНИНГ ДАВОМИҳттп://ислом.уз/ъонтент/виэw/1380/100/

Топ рейтинг www.uz Openstat