Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозларимни ўқиш

09:41 / 22.04.2018 | Ulug'bek | 1262
Ассалому алайкум! Азиз устозлар бир нечта саволларим бор эди. 1. Қазо намозларини тезроқ ўқиб тугатиш мақсадида Масалан: энг сўнгги қазо намозини 8 ёки 10 ракатини ўқишни ният қилдим деб ҳар икки ракатдан кейин ташаҳҳуд ўқиб ўқиш мумкинми? 2. Ҳозирги кунда деярли барча фанлардан пуллик қайта тайёрлов ва ўқув марказлари бор. Ислом тарихи, намоз ўқиш қоидалари ва барча инсоният учун жуда муҳим бўлган мана шундай диний ишларни пухта ва бехато ўргатиш учун вилоятлар марказларида қисқа-қисқа ўқув курсларини очсангизлар. Бу мен учун жуда муҳим? 3. Мен математика фанидан ўрта мактабда дарс бераман. Дарс жараёнида шу қадар бехаё ва тартибсиз ўқувчилар борки. Уларни кўриб бу касбни танлаганимдан афсус қиламан. Бу ўқувчиларга кўп ва хўп насиҳат қилдим, раҳбарларга шикоят ҳам қилдим лекин ҳеч қандай фойдаси бўлмади. Ўрта мактабларда ислом илмини ўргатиш бўйича дарслар қўйилса, ўқувчилар ўзини ва Аллоҳни танишса шоядки ўзларини бироз йиғиштириб олар эдилар. Шуни иложи борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1). Қандай фарз қилинган бўлса қазосини ҳам ўшандай ўқишингиз шарт. Яъни бамдод 2 ракъат, пешин 4 ракъат ва ҳоказо.
2). Бу нарса нафақат сиз балки ҳар бир мусулмон фарзанди учун муҳим. Буни ҳар бир мактабларда ташкил қилинишини умид қиламиз. Имкониятимиз бўлганида албатта қилар эдик.
3). Иймон бўлмаган жойда шайтон бўлади. Аллоҳдан қўрқмаган инсон ҳеч нарсадан қўрқмайди ва ҳеч қандай ишдан ҳам қайтмайди. Оқибатдаги оладиган жазоси ҳам ўшанга яраша бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat