Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозида зам сура

17:04 / 16.10.2018 | Mashhura | 3798
Ассалому алайкум! Узр, ўхшаш саволлар ичидан аниқ жавоб ололмадим ёки ақлим етмагандир. Қазо намозларимда (ўқилмаган йиллар учун қазо эмас, баъзан бирор сабаб билан қолдирилган ўша кунлик қазо намозлар) илгари 4 ёки 3 ракаатлик фарзларда худди вақти кирган намоздек, аввалги 2 тадан бошқасида зам сура қилмас эдим. Бир йилча аввал отам айтдиларки, ҳаммасида зам сура қилиш лозим экан, яъни Аллоҳ бирор ҳикмат билан ўша ўқилмай қолган намозингдан кечган бўлса, бу нафл ўрнига ўтар экан дедилар. Ва мен шундай ўқишга ўтдим. Яқинроқда худди вақти кирган намоз фарзидек ўқилаверади деган маълумотга дуч келдим, отамга ақл ўргатишдек бўлиб туююлмаслиги учун буни айтолмадим. Агар отам айтгани тўғри бўлса, ундан аввал ўқиган қазо намозларим қайта ўқилиши керакми? Агар тўғри бўлмаса, кейинги ўқиганларимчи? Бундан кейин учун қайси ҳолни тўғри тутишим керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат, қимматли вақтингизга Аллоҳ барака берсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қайта ўқишга ҳожат йўқ. Зам сура қўшиш билан намоз бузилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat