Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тутган рўзам бузилмидими?

07:37 / 24.04.2018 | Аброр Абдурашидов | 3386
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ ишларизга ривож берсин ва илмингизни бунданам зиёда қилсин. Касбим туфайли эркакларни авратига қарашимга тўғри келади. Шундай вазиятлада тутган рўзам очилиб кетмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Очилмайди.
Текширувлар учун аврат жойларга қараш
Жарроҳлик амалиёти бажариладиган беморга амалиёт фойдали ёки фойдасиз эканлиги, амалиёт зарур суратда унинг зарарларидан сақланиш учун ва бошқа тиббий мақсадда аврат саналган жойларни ҳам текширишга тўғри келади. Бундай суратда авратга қарашнинг ҳукми нима бўлади? Доктор ва ёрдамчилари бу борада қандай йўл тутишлари керак?  Бунинг учун аввало аврвтнинг миқдорини билиб олиш керак.
 АВРАТ МАСАЛАСИ
Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззасининг остигачадир.
Бу ҳукмнинг далили қуйидагилар: 

رَوَى الدَّارَقُطْنِيُّ مِنْ حَدِيثِ أَبِي أَيُّوبَ قَالَ  قَالَ رَسُولُ اللهِ     مَا فَوْقَ الرُّكْبَتَيْنِ مِنَ الْعَوْرَةِ، وَمَا أَسْفَلَ مِنَ السُّرَّةِ مِنَ الْعَوْرَةِ    

Имом Дора Қутний Абу Айюб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки тиззадан юқори нарса авратдандир. Киндикдан пастдаги нарса авратдандир», деганлар.
 Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно.
Бу ҳукмнинг далиллари:
Аллоҳ таоло Нур сурасида:
«Мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар», деган (31-оят).
«Зоҳир бўлган зийнатлар» деганда намозда юз, икки қадам ва икки кафт англанади. Намоздан ташқарида икки қадам ҳам авратдир.
«Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар».
Яъни бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўкслари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин. 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا  أَنَّ أَسْمَاءَ بِنْتَ أَبِي بَكْرٍ دَخَلَتْ عَلَى رَسُولِ اللهِ   وَعَلَيْهَا ثِيَابٌ رِقَاقٌ، فَأَعْرَضَ عَنْهَا رَسُولُ اللهِ   وَقَالَ   يَا أَسْمَاءُ، إِنَّ الْمَرْأَةَ إِذَا بَلَغَتِ الْمَحِيضَ لَمْ تَصْلُحْ أَنْ يُرَى مِنْهَا  إِلَّا هَذَا وَهَذَا ، وَأَشَارَ إِلَى وَجْهِهِ وَكَفَّيْهِ  رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ  

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Асмо бинти Абу Бакр юпқа кийим билан кирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан юзларини ўгириб олдилар ва:
«Эй Асмо, аёл киши ҳайз кўрадиган бўлганидан кейин ундан мана бу ва мана бундан бошқа жойи кўринмаслиги керак», деб икки кафтлари ва юзларига ишора қилдилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Ибн Жарир Тобарий ўз тафсирларида Оиша онамиздан келтирган ривоятда у киши айтадилар:
«Олдимга она бир акам Абдуллоҳ ибн Туфайлнинг қизи зийнатланган ҳолда кирган эди. Расулуллоҳ келиб қолдилар ва юзларини ўгирдилар. Мен:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бу она бир акамнинг қизи, ёш қиз», дедим. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёл киши балоғатга етганидан кейин ундан юзи ва мана бу жойларидан бошқа жойи кўриниши ҳалол эмас», деб ўз билакларини тутумлаб кўрсатдилар. Ушлаган жойлари билан кафтлари орасида яна бир тутумча жой қолди».
«Авратни тўсиш» деганда шариат талабига биноан тўсиш кўзда тутилган. Бунда авратни тўсадиган нарсага қуйидаги шартлар қўйилган:
1. Кийим баданнинг рангини билинтирмайдиган даражада қалин бўлиши лозим.
2. Кийим баданнинг ҳамма тарафини тўсиши лозим. Бирор тарафи очилиб қолса ҳам бўлмайди.
Авратини тўсишга ҳеч нарса топа олмаган одам ҳеч бўлмаса лой билан бўлса ҳам уни тўсади ва ўтириб, имо билан намоз ўқийди.
Аёл кишининг аёл кишига қараши жоиз бўлган жойи ҳам эркакнинг эркакдан қараши мумкин бўлган жойи билан бир ҳил. Аёл аёлнинг киндигидан тиззасигача бўлган жойига қараши ҳаромдир. Эркак ҳам эркакнинг киндигидан тиззасининг остигача қараш ҳаром.
Аслий ҳукм юқорида зикр қилинганидек авратга қараш ҳаром. Кўриш ҳам кўрсатиш ҳам. Бундан баъзи ҳолатларни истисно қилинган. Ўшалардан бири инсон ўлар даражада оч қолишидир. Аллоҳ таоло қуръони каримда марҳамат қилади: 

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللّهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلاَ عَادٍ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ 

173. Албатта, У Зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни ҳаром қил¬ди. Кимки маза талаб қилувчи ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Яна бири тиббиётдаги ҳолатдир. Шариатда " الضرورات تبيح المحظورات "  
“Заруратлар ман қилинган ишларни мубоҳ қилади”, “хожатлар умумий ва хусусий ҳолатларда зарурат даражасига тушади” қоидаси бор. Қарашсиз иш битмаса, қарашга рухсат берилади.
Шу билан бирга يَجِبُ عَلَى الْمُضْطَرِّ مُرَاعَاةُ قَدْرِ الضَّرُورَةِ، لأِنَّ مَا أُبِيحَ لِلضَّرُورَةِ يُقَدَّرُ بِقَدْرِهَا
“Заруратманд шахсга зарурат миқдорини риоясини қилиш керак. Чунки зарурат учун берилган рухсат зарурат миқдоричагина белгиланиши вожиб.
Доктор шариат ман қилган ишлардан шариат зарурат деб белгилаган даражада фойдаланиши керак. Шариат қарашни ҳаром қилган жойларга қараш ва ушлашда бемалол бўлмаслиги керак. Баъзилар “доктор беморнинг маҳрами” деган фикргача боришиб қолган. Асло бундай эмас. Заруратсиз авратга қараш барча учун ҳаромдир. Текширув битгач ҳам қараб туравериш жоиз эмас. “Узр кетгач жоиз деган рухсат  ҳам кетади” деган қоидага асосан қараш ва ушлаш рухсати тугайди. 

قل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ 

30. Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир. Нур сураси 30 оят.
Заруратдан ортиқ жойларга қараш ва ушлаш ҳам жоиз эмас. Бемор эркак ва аёл ўз жинси вакили ёки вакиласига мурожаат қилиши керак. Имкони бўлатуриб бошқа жинс вакил ёки вакиласига мурожаат қилиш баъзида ҳаром баъзида макруҳи таҳримий ва баъзида ҳолатга қараб мубоҳ бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat