Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аср намози фарқи ҳақида

17:47 / 24.04.2018 | Nurmukhammad | 4029
Ассалому алайкум, хурматли устозлар. Мен ҳозрда Японияда талабаман. Турк миллатига мансуб мусулмон инсоннинг дўконида ишлайман ва шу сабабли менга намоз ўқишимга шароит қилиб беради. У инсон ҳам ҳанафий масхабида экан, лекин аср намозига ҳанафий масхабида кириладиган вақтдан олдин намозга танафус беради(яъни шофеийн,моликий ва ҳанбалий вақти бўйича). Аср намози ҳанафий масхабда 4:25 ва бошқа масхабларда 3:25. Шу ўринда мени аср намозини 3:25 да ўқишим жоизми? Аср намозининг вақти нега ҳанафий масхабида бошқа масхаблардан фарқ қилишини тушунтириб ўтсангиз илтимос.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Пешиннинг вақти заволдан то ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгунча. Завол пайтидаги соядан бошқа. Бир ривоятда бир баробар, дейилган.
Пешиннинг аввалги вақтини белгилашда уламолар ушбу оятдан далил олганлар:

 أَقِمِ الصَّلاَةَ لِدُلُوكِ الشَّمْسِ إِلَى غَسَقِ اللَّيْلِ 

«Қуёш оғишидан то тун қоронғисигача намозни тўкис адо эт» (Исро сураси, 78-оят).
Кўпчилик тафсирчи уламоларимиз: «Ушбу ояти каримадаги «Қуёш оғиши» заволга кетишини билдиради ва бу билан пешин намози вақти киради», деганлар.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозларнинг вақти ҳақида сўралди. Бас, у зот:
«Бомдод намозининг вақти қуёшнинг аввалги шохи чиқмагунча, пешин намозининг вақти қуёш осмон қорнидан заволга кетгандан», дедилар.
Заволни билиш учун текис жойдаги бирор нарсанинг соясига назар солиш керак. Агар соя қисқариб борса, заволдан олдинги вақт бўлади. Агар соя тўхтаб турса, қиём вақти бўлади. Агар соя узая бошласа, завол вақти бўлади.
Пешиннинг охирги вақтини белгилашда уламоларимиз икки хил ижтиҳод қилганлар.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи: «Завол пайтидаги сояни ҳисобга олмай, ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгунча», деганлар.
Имом Абу Юсуф, Муҳаммад ва Зуфар раҳматуллоҳи алайҳим: «Завол пайтидаги сояни ҳисобга олмай, ҳар бир нарсанинг сояси ўзига бир баробар бўлгунча», деганлар.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг далили имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган қуйидаги ҳадисдир: 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِذَا اشْتَدَّ الْحَرُّ فَأَبْرِدُوا بِالصَّلَاةِ، فَإِنَّ شِدَّةَ الْحَرِّ مِنْ فَيْحِ جَهَنَّمِ  رَوَاهُ الْخَمْسَةُ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳарорат шиддатли бўлган пайтда намозни совутиб ўқинглар. Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Жумҳурнинг далили қуйидаги ҳадис: 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ أَمَّنِي جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَلامَ عِنْدَ الْبَيْتِ مَرَّتَيْنِ، فَصَلَّى الظُّهْرَ فِي الْأُولَى مِنْهُمَا حِينَ كَانَ الْفَيْءُ مِثْلَ الشِّرَاكِ، ثُمَّ صَلَّى الْعَصْرَ حِينَ كَانَ ظِلُّ كُلِّ شَيْءٍ مِثْلَهُ، ثُمَّ صَلَّى الْمَغْرِبَ حِينَ وَجَبَتِ الشَّمْسُ وَأَفْطَرَ الصَّائِمُ، ثُمَّ صَلَّى الْعِشَاءَ حِينَ غَابَ الشَّفَقُ، ثُمَّ صَلَّى الْفَجْرَ حِينَ بَرَقَ الْفَجْرُ وَحَرُمَ الطَّعَامُ عَلَى الصَّائِمِ، وَصَلَّى الْمَرَّةَ الثَّانِيَةَ الظُّهْرَ حِينَ كَانَ ظِلُّ كُلِّ شَيْءٍ مِثْلَهُ لِوَقْتِ الْعَصْرِ بِالْأَمْسِ، ثُمَّ صَلَّى الْعَصْرَ حِينَ كَانَ ظِلُّ كُلِّ شَيْءٍ مِثْلَيْهِ، ثُمَّ صَلَّى الْمَغْرِبَ لِوَقْتِهِ الْأَوَّلِ، ثُمَّ صَلَّى الْعِشَاءَ الْآخِرَةَ حِينَ ذَهَبَ ثُلُثُ اللَّيْلِ، ثُمَّ صَلَّى الصُّبْحَ حِينَ أَسْفَرَتِ الْأَرْضُ، ثُمَّ الْتَفَتَ إِلَيَّ جِبْرِيلُ فَقَالَ يَا مُحَمَّدُ، هَذَا وَقْتُ الْأَنْبِيَاءِ مِنْ قَبْلِكَ، وَالْوَقْتُ فِيمَا بَيْنَ هَذَيْنِ الْوَقْتَيْنِ رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَاحِبَاهُ  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаброил алайҳиссалом менга Байтнинг 
(Байтуллоҳнинг) олдида икки марта имомлик қилди. Бас, улардан биринчисида пешинни соя кавушнинг тасмасича бўлганда ўқиди. Сўнгра асрни ҳар бир нарсанинг сояси ўз мислича бўлганда ўқиди. Сўнгра шомни қуёш ботиб, рўзадор ифтор қиладиган пайтда ўқиди. Сўнгра хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди. Сўнгра бомдодни фажр ярақлаб, рўзадорга таом ҳаром бўладиган вақтда ўқиди.
Иккинчи мартада пешинни ҳар бир нарсанинг сояси ўз мислича бўлганда, кечаги аср вақтида ўқиди. Сўнгра асрни ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлганда ўқиди. Сўнгра шомни биринчи ўқиган вақтида ўқиди. Сўнгра хуфтонни кечанинг учдан бири кетганда ўқиди. Сўнгра бомдодни ер ёришиб кўринганда ўқиди. Сўнгра Жаброил менга ўгирилиб қаради-да:
«Эй Муҳаммад, мана шу сендан олдинги анбиёларнинг вақтидир. Вақт ушбу икки вақтнинг орасидир», деди», дедилар».
Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилишган.
3. Асрнинг вақти ўшандан қуёш ботгунча.
Аср намози вақтининг кириши ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгандан то қуёш ботгунча.
Бу ҳукмнинг далили ҳам Жаброил алайҳиссаломнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намоз ўқиб ўргатганликлари ҳақидаги ҳадис.
4. Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир ва бунга фатво берилгандир.
Имом Муслим Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики шафақ ғойиб бўлмаса, шомнинг вақти бор», деганлар.
Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг вақтларини кўрсатганлиги ҳақидаги ҳадисда: «Сўнгра шомни қуёш ботиб, рўзадор ифтор қиладиган пайтда ўқиди. Сўнгра хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди», дейилган. Демак, шом намозининг вақти ушбу икки вақт орасида бўлади. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat