Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайси бири тўғри

20:29 / 24.04.2018 | Akmaljon | 3132
Ассалому алайкум! Уйга бориш учун рухсат Ассалому алайкум Устоз. Ушбу саволим эр-хотинлик хусусида. Агар хотин уйига асосан ота-онасини, ака-синглини кўргиси келиб эридан рухсат сўраса, лекин эр бунга хеч қандай шаръий сабабсиз рухсат бермаса хотин қандай йўл тутиши лозим? ЖАВОБ: Ҳанафий мазҳабининг машҳур китобларидан бўлмиш “Баҳрур роиқ шарҳи Канзуд дақоиқ” номли китобда бу ҳақда қуйидагилар ёзилган: “Тўғри ва фатво берилган гап қуйидагича: “Аёл киши ота-онасининг зиёратига ҳар ҳафтада бир марта у (эри) рухсат берса ҳам, бармаса ҳам чиқади. Маҳрамларнинг зиёратига ҳар йилда бир марта у (эри) рухсат берса ҳам, бармаса ҳам чиқади” Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Узр Ҳурматли устозлар беодоблигим учун шу ёзилган савол жавобни ўқиб иккиланиб қолдим мен марўзаларда эшитган эдим эрнинг рухсатисиз ҳеч қаерга чиқишга рухсат йўқ деб қайси бири тўгри эрни рухсати шартми ёки шарт эмасми жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ҳар бир мусулмон эркак бу фатвони ўқиганидан кейин шариат рухсат берса мен тўсқинлик қилмаслигим керак деган эътиқодда бўлиши керак. Мабодо ҳар ҳафта боришни моддий жиҳатдан ёки бирор узр бўлишга лойиқ сабабдан оилавий шароит кўтармаса бу ёғи аёлнинг диёнатига боғлиқ. Эрни ғамга ботирувчи ишларни қилмаслиги керак. Аёлнинг ҳар ҳафта бориши хулқини салбий ўзгаришига сабаб бўлса эр фитнани олиши учун вақтинча тадбир қилиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat