Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошдан айлантириб садақа қилиш

3 хафта аввал | Nargiza Shamsieva | 774
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир масалада ойдинлик киритиб беришингизни истардим. Қайнотам ҳар жума куни набиралари боши қўл оёқларида пулни айлантириб сенга келган бало қазолар касалликлар мана шу пулга урсин деб сўнг у пулни масжид қутисига ташлайдилар. Мана шундай қилса бўладими буни ҳукми ҳудди тумор таққаннинг ҳукмидай бўлиб қолмайдими яни фарзандларимизни мана шу эҳсон қилинаётган пуллар сақлаяпти деган мано бўлмайдими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Садақа балони қайтаради ва умрни зиёда қилади” деган ҳадислари бор. Садақа қилиш динимизда тарғиб қилинган, аммо ўша айлантириш нотўғри. Масжид қутисига солиш ҳам тўғри иш эмас. Масжид қутисига масжид учун ишатилсин деб ҳадя берилади. Ўша берган пули масжиднинг қайсидир бир жойига ишлатилса берувчи номидан садақи жория бўлиб, тўхтамасдан савоби ёзилиб турилади. Бунинг учун худди намоз ва рўза тутилганидек ниятни холис ва гўзал қилиб, риё-сумъадан эҳтиёт қилиб адо қилиш керак. Тушдан қўрққан, ердан топиб олинган ва шу каби садақотларни масжидга ишлатилмайди, балки фақир-мискинларга берилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat