Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳикоя ҳақида

18:44 / 24.04.2018 | Masum | 3245
Ассалому алейкум ҳурматли устозлар! Қуйида келтирадигон ҳикояни ҳамкасбим ВАҚТҚАДРИ деган телеграмдаги гуруҳдан олип менга жунатипди ушбу ҳикоя ҳақиқтми илимсизлик қилип вақтингларни олганим учун узур. Ибратли воқеа! Севимли пайғамбаримиз Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оламдан ўтганларига 3 кун бўлди Абубакир р.а. Ойиша онамиз р.а олдиларига келдилар, ҳол аҳвол сўраб, "Эй қизим Ойиша, Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг барча суннатларини менчалик мукаммал адо қилган инсон борми"- дедилар? Хазрати Ойиша онамиз: - "Йўқ отажон, сиз ҳамма суннатларини тўлиқ тўкис адо қилдингиз"- дедилар. Хазрати Абу Бакр яна қайтариб: - "Қизим Аллоҳ хаққи айтгин, барча суннатларини адо қилдимми"- деган эдилар Ойиша онамиз розияллоху анҳо йиғлаб юбордиларда ва: - "Отажон, Аллоҳ хаққи деганингиз учун айтаман. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг бир суннати бор эди "Хеч кимга айтманг, ё Ойиша"- дер эдилар. Араб бозоринг олдида бир уй бор у ерда бир 80 ёшга кирган туғма кўр ногирон, ҳеч кими йўқ яхудий қария яшарди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳар куни ярим тунда тахажжуд намозларини ўқиб бўлгач ҳамма уйқуга кетган пайтида ўша яҳудийни уйга бориб уни ювинтириб кийимларини ювиб овқатлантириб келардилар"- дедилар. Буни эшитган хазрати Абубакир р.а тахажжуд намозини ўқидиларда яхудийнинг уйига йўл олди. Бордилар, уйга кирар эканлар 3-4 кундан бери ҳеч ким ҳабар олмаган қарияни аҳволи жудаям ачинарли ҳолатда эди. Абубакир р.а дарров ишга киришдилар супурди, сидирди, қарияни ювинтирди, кийимларини алмаштирди, овқатлантириб бўлгач, қарияга: - "Майли мен борай"- деб кетмоқчи бўлган эдилар, қария Абубакир р.а ни қўлларидан ушлади ва: - "Сен кимсан"- деб сўради. Абу Бакр эса: - "Мен бир қулман ота. Ҳар доим келиб сизни ҳолингиздан ҳабар олиб турган қулман"- дедилар. Шунда қария: - "Сен ёлғон гапиряпсан"- деди. Абу Бакр: - "Нега ундай дейсиз?"- дедилар. Қария: - "Чунки, сен менга қаттиқ муомалада бўлдинг, ювинтирганда ҳам, кийинтирганда ҳам, хатто овқатланирганингда ҳам, 3 кун аввалги келган инсон менга жуда эҳтиёткорлик билан қарарди. Чўмилтирганда ҳам, кийинтирганда ҳам, энг асосийси овқатимни чайнаб чайниб берарди. Унинг шунақангги ҳиди бор эдики, у ҳидни бутун Араб диёридан ҳам топа олмайсан"- дедилар. Абубакир р.а тинмай йиғлар эдилар. Қария яна сўзида давом этиб: - "Агар ўша одам сен бўлсанг, нимага шунча кун йўқ бўлиб кетдинг ёки сен ҳам жодугарни тўрига илиндингми?"- деди. Абу Бакр р.а эса: - "Қанақа жодугарни айтяпсиз ота?"- дедилар. Қария: - "Эшитмаганмисан, бир Мухаммад(алайҳиссалом) деганини, у қанақадур Китобни ўзига келганини ва ўзини пайғамбарман деб ҳаммани сехирлаяптию"- деди. Шунда Абубакир р.а дод девордилар ва: - "Эй ота тўхтанг"- дедилар. -"ўша сиз айтаётган инсонларнинг энг буюги Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг ўлганларига 3 кун бўлди. Аслида сиз жодугар деган ўша инсон шунча йиллар давомида сизнинг ҳолингиздан ҳабар олиб турдилар. Қаранг 3 кунда қанақа ҳолга тушибсиз"- дедилар . Қария қотиб қолди ва - "Унда сен кимсан?"- деди. - “Мен Абубакирман”- дедилар. Қария хам дод деб йиғлашни бошладилар ва - "Эй Худо, мени кўзимни кўр, оёқларимни чўлоқ, ногирон қилиб яратганинг етмасдан қалбимни хам кўр қилган экансан"-деб йиғларди ва "эй Абубакир сен гувох бўл Аллоҳни ягоналигига ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унинг пайғамбарлигига гувохлик бераман"- дедида Абубакир р.а нинг қўлида жон берди!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бу ёлғон ҳикоя.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat