Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чорвачилик

18:43 / 24.04.2018 | Alisher | 1917
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир танишим билан шерикликда қўй боқиб кўпайтирмоқчи эдик. Бошида мен 4 та қўзи сотиб олиб бераман, у эса уларни бир йил давомида ўз хисобидан боқиб каттартиради ва бир йиллик кетган харажатини айтади. Мен кейинги йили у кетказган харажат қанча бўлса шунча пулга яна қўзи олиб бераман. Бунда фойда 50/50 ишламоқчимиз. Яни у бир йилда ем-хашагига 2млн сўм харажат қилган бўлса мен шунча суммалик қўзи олиб бераман. Шу ишимиз халол бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Шундай қилиб кўрганлардан маслаҳат сўранглар. Сиз каби иш қилганларнинг жуда кўпчилиги бизга чўпонларда хоинлик сифати кучайганини айтишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бошқа пайғамбарлар ҳам ижарага қўй боққанлар. Яъни маълум бир ҳақ эвазига боққанлар. Шундай қилсангиз шариатг мувофиқ бўлади. Яъни ем ҳашагиниг пулини ҳам боқиб семиртирганини пулини ҳам ижара ҳаққи қилиб берасиз. Мабодо бепарволик қилса, ҳалокатига сабаб бўлса қўйингизни тўлатиб олишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat